БЕРКЛИ (Беркелей) Жорж (1684.12.3, ДайзартКасл, Ирландия—1753.23.1, Оксфорд) — инглиз илоҳиёт олими ва файласуфи. Унинг таълимотига биноан, ташқи дунё идрок ва тафаккурдан мустақил ҳолда мавжуд эмас, аксинча нарсалар қандай идрок қилинса, шундай ҳолдагина мавжуддир, инсон тасаввури ундаги илоҳий руҳнинг инъикосидир. Асосий асарлари: "Инсон билимларининг принсиплари ҳақида трактат" (1710), "Гилас ва Филонус ўртасидаги уч суҳбат" (1713), "Алсифрон" (1732). "Ссйрис" (1744).

Беркли Жорж

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил