Berlin devori


Берлин деворининг қулатилиши (1989) — Иккинчи жаҳон уруши оқибатида иккига бўлиниб кетган Германиянинг қайта бирлашишининг бошланиши. Социалистик жамият қуриш йўлини тутган Германия Демократик Республикаси (ГДР)нинг ижтимоий турмуш даражаси ривожланган давлатлардагига нисбатан анча орқада қолди. Ғарбий Германия эса уруш асоратини тезда бартараф этиб, жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари қаторидан ўрин эгаллади. Немис халқининг бирлашиш орзуси 1989-йилнинг сўнгида тақиқ рамзи бўлмиш Берлин деворининг бузилиши билан ушалди. Ер юзида „совуқ уруш“ хавфи камайгани, жаҳон тинч ўзгаришлар даврига киргани, бир-бирига зид тузумлар ўртасидаги ихтилофнинг барҳам топиши, қуролсизланиш ва иқтисодий ҳамкорлик йўлидаги илк қадамлар икки Германия давлатининг қўшилишига замин ҳозирлади. Бу ҳаракат 1990-йил апрел—май ойларида ГДР ва Германия Федератив Республикаси (ГФР) ҳукуматлари томонидан шартномаларнинг имзоланиши ҳамда ГДР халқ палатасининг Германия Демократик Республикаси ГФР таркибига қўшилиши ҳақидаги 1990-йил 3-ноябр қарори билан муваффақиятли якунланди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |