Berlin pakti
Берлин пакти (1940.7.9) – Германия, Италия ва Япония давлатлари ўртасида тузилган ҳарбийсиёсий битим. У 10 йиллик муддатга мўлжалланган бўлиб, дунёни уч давлат ўртасида қайта бўлиб олиш учун тил бириктириш эди. Германия ва Италия Европада, Япония эса Осиёда „янги тартиб“ ўрнатмоқчи бўлди. Берлин пактига кейинчалик Германия ва Японияга тобе бир қатор давлатлар: Венгрия, Руминия, Словакия, Болгария, Югославия (ҳукумат ўзгаришидан кейин Югославия пактдан чиққан), Финландия, Испания, Таиланд, Хорватия, МанчжоуГо ва Хитойнинг японлар босиб олган ҳудудидаги Ван Сзинвей „ҳукумати“ ҳам бирин кетин қўшилди. Берлин пакти агрессив режалар билан узвий боғланган эди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Берлин пакти барҳам топди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |