Berlin universiteti
Берлин университети, Гумболдт номидаги Берлин университети — Германиядаги йирик олий ўқув юртларидан бири. 1809-йил ташкил этилган. Дастлабки йиллар унга Вилгелм фон Гумболдт бевосита рағбарлик қилган. 1816-йил внт номини олган. 1946 и. А. ва В. Гумболлтлар номи берилган. Бу университетда фалсафа, табиий фанлар, математика, ҳуқуқ, иқтисод, педагогика, теология, тиббиёт, ветеринария, қишлоқ хўжалиги ва бошқа факултетлар бор. Унтда 18 мингга яқин талаба ўқиган, 2 мингга яқин ўқитувчи ишлаган (1990- йиллар охири).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |