Bernadette Meehan
| Бернадетте Меэҳан | |
|---|---|
|
| |
| АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби | |
|
Мансаб даври 2014-йил октябр – 2015-йил июн | |
| Президент | Бараcк Обама |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1975-йил |
| Таълим | Бостон коллежи (бакалавр) |
Бернадетте М. Меэҳан (1975-йилда туғилган) – америкалик дипломат. 2022-йилдан 2025-йилгача АҚШнинг Чилидаги элчиси сифатида хизмат қилган[1][2]. 2026-йил 1-январдан буён Викимедиа Жамғармасининг бош ижрочи директори[3].
Ёшлиги ва таълим
Меэҳан Ню-Ёркнинг Плеасантвилле шаҳрида ўсган ва Сомерсдаги Кеннеди католик ўрта мактабини тамомлаган[4]. Бостон коллежида ўқиган ва сиёсацҳунослик бўйича бакалавриатини тамомлаган. Ўқишни тугатгандан сўнг Wалл Стреэтда: аввал ЖПМорган Часе, кейин эса Леҳман Бротҳерс ширкатида ишлаган[5]. Кейинчалик Қўшма Штатлар ташқи ишлар хизматига кирди[6][7].
Карераси
Меэҳан 2004-йилда АҚШ Давлат департаментига Ташқи ишлар хизмати ходими сифатида ишга кирди ва янги фаолиятини Колумбиянинг Богота шаҳридаги АҚШ элчихонасида консуллик ходими сифатида бошлади. 2006-йил апрел ойида Боготада қуролли одамлар томонидан ўғирланди ва омон қолди. Жиноятчилардан икки нафари ҳибсга олиниб, ўн йилга озодликдан маҳрум этилди, қолган икки нафар жиноятчи эса топилмади[8].
Икки йил давомида Колумбияда хизмат қилгандан кейин, Ироққа хизматга кетган. У АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасида 2006-йилдан 2007-йилгача Консуллик ходими ва бир неча ой элчи Залмай Ҳалилзоднинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган[9].
2021-йил 9-июлда Президент Жоэ Биден Меэҳанни Қўшма Штатларнинг Чилидаги элчиси этиб тайинлади. 2022-йил 15-март куни Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитасида унинг номзоди бўйича эшитувлар бўлиб ўтди. 2022-йил 18-майда қўмита унинг номзоди ҳақида ижобий маълумот берди[10]. 2022-йил 20-июлда АҚШ Сенати унинг номзодини 51-44 овоз билан тасдиқлади[11]. 29-сентябр куни қасамёд қилди ва 30-сентябр куни Чили президентига ишонч ёрлиқларини топширди[12].
Элчи сифатида Меэҳан ижтимоий тармоқларда фаоллиги ва Чили халқи орасида машҳурлиги билан танилган[13][14][15]. У Чилининг „Эл Мерcурио“ газетасининг биринчи саҳифасида Америка ва Чили махсус кучлари аскарлари билан бирга парашютда сакраганида пайдо бўлди[16][17].
Доналд Трумп Президент этиб сайланганидан сўнг, Меэҳан 2025-йил январида элчиликдан истеъфога чиқди[18][19].
2025-йил 9-декабрда Меэҳан Маряна Искандар ўрнига Викимедиа Жамғармасининг бош ижрочи директори этиб тайинланди[20].
Манбалар
- ↑ „Пресидент Биден Анноунcес Ҳис Интент то Номинате Фоур Индивидуалс то Серве ас Амбассадорс“ (инглизча). Тҳе Wҳите Ҳоусе (9-июл 2021-йил). 2021-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
- ↑ О'Тооле. „Wҳите Ҳоусе Сайс Обама'с Неw Натионал Сеcуритй Стратегй а 'Cомпасс' Тҳроугҳ 'Шифтинг Сеcуритй Ландсcапе'“. Дефенсе Оне (5-феврал 2015-йил). Қаралди: 17-феврал 2015-йил.
- ↑ Фоундатион, Wикимедиа „Wикимедиа Фоундатион аппоинц Бернадетте Меэҳан ас Чиэф Эхеcутиве Оффиcер“ (эн-УС). Wикимедиа Фоундатион (2025-йил 9-декабр). Қаралди: 2025-йил 9-декабр.
- ↑ „Тҳе гаэл фалл 2015“. Иссуу.
- ↑ „Бостон Cоллеге Магазине » Wинтер 2013 » Линден Лане » Cапитал гаинс“. 2015-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-август.
- ↑ Меэҳан. „РеалЖобс: Бернадетте Меэҳан“. БC Аффаирс (8-феврал 2012-йил). 2015-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2015-йил.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-декабр 2015-йил.
- ↑ Тиэмпо. „Cáрcел а дос ҳомбрес пор 'пасео миллонарио' а виcеcóнсул де Э.У.“. Эл Тиэмпо (3-ноябр 2006-йил).
- ↑ Меэҳан, Бернадетте „РеалЖобс: Бернадетте Меэҳан“. БC Аффаирс (2012-йил 8-феврал). 2015-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-феврал.
- ↑ „ПН787 — Бернадетте М. Меэҳан — Департмент оф Стате 117тҳ Cонгресс (2021-2022)“ (2022-йил 15-март). Қаралди: 22-март 2022-йил.
- ↑ „Он тҳе Номинатион (Cонфирматион: Бернадетте М. Меэҳан, оф Неw Ёрк, то бе Амбассадор оф тҳе Унитед Статес оф Америcа то тҳе Републиc оф Чиле)“. www.сенате.гов. Қаралди: 21-июл 2022-йил.
- ↑ Меэҳан, Бернадетте [@УСАмбCЛ]. „Пресентé мис cартас cреденcиалес ал Пресиденте @габриэлбориc“ (эс). Қаралди: 2022-йил 1-октябр.
- ↑ „Лас Мил Видас де Бернадетте“. Эл Мерcурио - Ревиста Я (2023-йил 29-август).
- ↑ „Бернадетте Меэҳан, ла эмбажадора де ЭЭУУ қуэ брилла эн редес соcиалес“ (2022-йил 1-октябр).
- ↑ „Бернадетте Меэҳан, эмбажадора де лос ЭЭ.УУ. эн Чиле“. ЁуТубе (2022-йил 16-сентябр).
- ↑ „"Блуэ Скиэс!" Амбассадор @УСАмбCЛ Бернадетте Меэҳан перформс ан эпиc тандем жумп алонг wитҳ У.С анд Чилеан паратрооперс овер Cолина аир спаcе ин суппорт оф мулти-партнер-натион Эхерcисе“. Тwиттер (2023-йил 8-август).
- ↑ „Эмбажадора де Эстадос Унидос салта эн параcаíдас эн эжерcиcио милитар cонжунто“ (2023-йил 11-август).
- ↑ Рамíрез, Себастиан „У.С. амбассадор то Чиле ресигнс, а кей плаер ин билатерал агриcултурал релатионс“ (эн-УС). ФрешФруитПортал.cом (2024-йил 4-декабр). 2025-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 9-январ.
- ↑ „CНН Íнтимо: Бернадетте Меэҳан, эмбажадора ЭЭ.УУ эн Чиле“. CННЧиле (2025-йил 1-январ).
- ↑ Сопҳиа, Дебораҳ Марй „Эхcлусиве: Wикипедиа оператор тапс формер УС Амбассадор то Чиле фор CЕО роле“. Реутерс (2025-йил 9-декабр).