Бернард Менса (ингл. Бернард Менсаҳ; 1994-йил 17-октябр Аккра, Ганада туғилган) – ганалик футболчи, „Ал-Таи“ клубининг ярим ҳимоячиси. У Гана миллий терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Бернард Менсаҳ
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Бернард Менсаҳ
Таваллуд санаси 1994-йил 17-октябр (1994-10-17) (32 ёш)
Таваллуд жойи Аккра, Гана
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Риядҳ
Рақами 43
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010−2012 Фееноорд Гана
2012−2013 Витóриа Гуимарãэс
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013–2014 Витóриа Гуимарãэс Б 26 (9)
2014–2015 Витóриа Гуимарãэс 30 (5)
2015–2019 Атлéтиcо Мадрид 0 (0)
2015–2016 → Гетафе (ижара) 8 (0)
2016–2017 → Витóриа Гуимарãэс (ижара) 21 (0)
2017–2018 → Касıмпаşа (ижара) 30 (5)
2018–2019 → Кайсериспор (ижара) 24 (3)
2019–2023 Кайсериспор 58 (12)
2020−2021 → Беşиктаş (ижара) 31 (4)
2023–2024 Ал-Таи 30 (14)
2024– Ал-Риядҳ 5 (1)
Миллий терма жамоа‡
2015– Гана 5 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 30-сентябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 6-июн учун)

Клубдаги фаолияти

Менса „Фееноорд Гана“ клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2012-йилда Португалиянинг Гимарайншдаги „Витория“ клуби билан шартнома имзолаган. 2013-йилда Бернард ўйин амалиётини ошириш мақсадида захира ўйинчиси майдонга туша бошлаган. 2014-йил 16-августда „Жил Висенте“ жамоасига қарши ўйинда у Сангриш лигасида дебют қилган[1]. Шу ўйинда Бернард „Витория“ учун илк голини уришга муваффақ бўлган. 2015-йил ёзида Менса Испаниянинг „Атлетико Мадрид“ клубига ўтган ва жамоа билан 6 йиллик шартнома имзолаган[2]. Трансфер суммаси 10 миллион еврони ташкил этган. Ўйин амалиётини ошириш учун Бернард дарҳол „Хетафе“га ижарага берилган[3]. 18-сентабрда „Малага“га қарши ўйинда у Ла Лигада дебют қилган[4]. 2016-йил ёзида у ижара асосида „Витория“га қайтган[5].

2017-йил ёзида Менса Туркиянинг „Қосимпаша“ клуби томонидан ижарага олинган[6]. 12-августда „Аланяспор“га қарши ўйинда у Туркия Суперлигасида дебют қилган. 27-октабрда „Гёзтепе“га қарши ўйинда Бернард „Қосимпаша“ учун илк голини урган[7].

2018-йил ёзида Менса ижара асосида „Кайсериспор“га ўтган[8]. 13-августда „Анталяспор“га қарши ўйинда у янги жамоаси сафида дебют қилган. 1-сентабрда „Фенербаҳче“га қарши ўйинда Бернард „Кайсериспор“ сафида илк голини урган[9]. Мавсум якунида клуб футболчининг трансферини сотиб олган. Трансфер қиймати 3,6 миллион еврони ташкил этган.

Халқаро фаолияти

2015-йил 8-июнда Того терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида Менса Гана миллий терма жамоаси сафида дебют қилган[10]. Айнан шу ўйинда у миллий жамоа таркибида ўзининг илк голини киритган.

Манбалар

  1. ↑ „Жил Висенте ВС. Витория Гимарайнш 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 16-август). 2018-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  2. ↑ „Аcуэрдо cон эл Виториа Гуимараэс пара эл фичаже де Бернард Менсаҳ“ (эс). Атлéтиcо Мадрид'с оффиcиал wебсите (2015-йил 22-июл). 2016-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-июл.
  3. ↑ „Бернард cедидо ал Гетафе“ (эс). Гетафе'с оффиcиал wебсите (2015-йил 22-июл). 2015-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-июл.
  4. ↑ „Хетафе ВС. Малага 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 18-сентябр). 2020-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  5. ↑ „Агреэмент wитҳ Виториа де Гуимараэс фор тҳе лоан оф Менсаҳ“. Атлéтиcо Мадрид'с оффиcиал wебсите (2016-йил 18-август). 2016-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-август.
  6. ↑ „Аланьяспор ВС. Касымпаша 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 12-август). 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  7. ↑ „Касымпаша ВС. Гёзтепе 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 27-октябр). 2017-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  8. ↑ „Кайсериспор ВС. Антальяспор 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 13-август). 2020-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  9. ↑ „Фенербахче ВС. Кайсериспор 2:3“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 1-сентябр). 2020-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.
  10. ↑ „Гана ВС. Того 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 8-июн). 2018-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-май.

Ҳаволалар