Бернарда Феррейра де Ласерда (португалча: Д. Бернарда Ферреира де Лаcерда; Корреа де Соуза билан турмуш қурган) – португал шоираси, ёзувчи ва драматург.

Бернарда Феррейра де Ласерда
Таваллуди 1596-ёки 1595-йил
Вафоти 1644-йил
Лиссабон, Португалия
Касби Драматург, ёзувчи, шоира

Биографияси

Ёзувчининг болалик ва ўсмирлик даври ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот сақланмаган, де Ласерда ҳақида ҳеч қанақа биографик маълумотлар ҳам мавжуд эмас, фақат Бернарданинг 1595[1]/6[2]-йили Портуда туғилгани маълум, холос.

Феррейра де Ласерда бир неча тилларда ижод қилган. Шулардан испан, лотин ва португал тилларида ёзилган кўзга кўринган асарлари мавжуд. Ўзининг „Филис“ қўшиғини унга бағишлаган ёзувчи Лопе де Вега шоиранинг лотин тили, испан қалами ва португалча қалбининг софлигини мақтайди[1].

Бернарда Феррейра де Ласерданинг испания қироли Фелипе ИИИ (Лиссабон, 1618) га бағишланган „Ҳеспана либертада“ шеъри кастилия тилида ёзилган. Асарнинг иккинчи қисми муаллифнинг (1673)[1] қизи Мария Клара де Менесес вафотидан кейин деярли ўттиз йил ўтгач пайдо бўлган.

Де Ласерданинг португалча шеърлари „Соледадес до Бусао“ (Лиссабон, 1634) номли тўпламда нашр этилган ва бир вақтлар ўқувчилар томонидан юқори баҳоланган, аммо баъзи танқидчи адабиёцҳунослар уларни фақат „поэтик сўзлар тўплами“ деб таърифлашган[1].

Португал шоири Мануэл де Галегос ҳам де Ласерда шеърлари ҳақида жуда ижобий фикр билдирган, бу шоиранинг эркак ҳамкасблари томонидан ҳам ижодининг юқори баҳолаганидан далолат беради[3].

Бернарда Феррейра де Ласерда 1644-йилда Лиссабон шаҳрида вафот этган[4].

Арт-феминист Жуди Чикаго турли даврларнинг кўзга кўринган аёлларига бағишланган „Званий ужин“ бадиий композициясида шоира номини абадийлаштирган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Андоза:ВТ-ЭСБЕ
  2. ↑ Мануэл Маундер (1842). Тҳе биограпҳиcал треасурй: а диcтионарй оф универсал биограпҳй. Лонгман, Броwн, Греэн & Лонгманс. п. 169. Ретриэвед 19 Оcтобер 2012.
  3. ↑ Гwйн Фох (1 Жуне 2008). Субтле Субверсионс: Реадинг Голден Аге Соннец бй Ибериан Wомен. CУА Пресс. п. 189. ИСБН 978-0-8132-1528-0. Ретриэвед 19 Оcтобер 2012.
  4. ↑ Диаз, Жосе Симон (1962). Сиглос де Оро: Индиcе де Жустас Поэтиcас. Мадрид: CСИC.
  5. ↑ CАФКА.ТВ'с cовераге оф тҳе опенинг оф тҳе Элизабетҳ А. Саcклер Cентер фор Феминист Арт, тҳе перманент ҳоме оф Жудй Чиcагўс Диннер Партй ЁуТубеда 28 Марч 2007.