Bernardo Houssay
Бернардо Ҳоуссай (1887-йил, 4-октябр, Буэнос-Айрес — 1971.21.9) — аргентиналик физиолог. Аргентина биология жамиятининг президенти. Буэнос-Айрес университетини тугатган, шу жойда профессор (1910-йилдан; тиббиёт доктори, 1911). Буэнос-Айресда биология ва экспериментал тиббиёт институтига асос солган ва директори бўлган (1943—55). Илмий фаолияти физиология ва эндокринологияга оид. Қалқонсимон без, гипофиз, буйрак усти бези пўстлоғи гормонларининг углеводлар алмашинувидаги аҳамиятини, шунингдек, қандли диабет касаллигида углеводлар алмашинуви издан чиқишини аниқлаган. АҚСҲ Миллий Фанлар академиясининг хорижий аъзоси, Лондон қироллик жамияти ва бошқа Фанлар академияси ҳамда жамиятлар аъзоси. Нобел мукофоти лауреати (1947)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |