Berta Dovidova
Берта Довидова (20-декабр 1922, Марғилон – 11-август 2007, Тошкент) – хонанда, мақом йўллари моҳир ижрочиси. Ўзбекистон халқ артисти (1964). Тошкент тиббиёт билим юртини тугатгач (1938), ҳамшира бўлиб ишлаган (1938 – 43). Аввал ҳаваскор хонанда сифатида танилган, кейинчалик Ю. Ражабий, Ш. Соҳибов, М. Юсупов, И. Икромов, Ё. Довидовлар ёрдамида хонандалик маҳоратини оширган. Ўзбекистон радиоси қошидаги хор жамоасида (1943), ўзбек ва тожик ансамблларида (1944—60), „Мақом ансамбли“да (1960—87) етакчи хонанда. Мафтункор, майин ва ширадор овоз соҳибаси Д.нинг ижро услубида чуқур фалсафий мазмун нафис охангдорлик билан уйғунлашган. Д. репертуаридан ўрин олган „Муножот“ (И. Икромов), „Баёт И, ИИ, В“, „Наво“ мақомидаги „Талқини Баёт“, „Насри Баёт“, Рост мақомидаги „Насри Ушшоқ“, „Уфари Ушшоқ“, Дугоҳ мақомидаги „Сарахбори Оромижон“, „Уфари Оромижон“, шунингдек, „Самарқанд Ушшоғи“, „Фиғон“, „Дугоҳ“ ва б. мумтоз ашулалар унинг ижросида нозик, ички ҳиссиётларга бой, юксак бадиий ифодасини топган. Д. нинг ижро дастуридан ўзбек ва тожик халқ қўшиқлари, бастакорлар ашулалари („Дилнавозим“, С. Калонов; „Кўнглима“, О. Қосимов; „Қиз севгиси“, Н. Ҳасанов ва б.) ҳам ўрин олган. Москвада ўтказилган Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси (1959) нинг қатнашчиси. Д. ижро этган кўпгина мақом юллари грампластинка („Берта Довидова“, 1969 ва б.) ва Ўзбекистон радиосида магнитофон тасмаларига ёзиб олинган. Хонанда ҳақида телефилм („Муножот“, 1975) яратилган. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (1999).[1]
Берта Довидова | |
|---|---|
| Файл:Берта Довидова.wебп | |
| Таваллуди |
20-декабр 1922-йил |
| Вафоти |
11-август 2007-йил (84 ёшда) Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 20-dekabrda tugʻilganlar
- 1922-yilda tugʻilganlar
- Margʻilonda tugʻilganlar
- 2007-yilda vafot etganlar
- 11-avgustda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekiston xalq artistlari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Toshkentda dafn etilganlar
- Oʻzbekistonlik qoʻshiqchilar
- O‘zbekiston musiqa o‘qituvchilari
- O‘zbekiston konservatoriyasi o‘qituvchilari
- Alifbo boʻyicha qoʻshiqchilar