БЕРТОЛЛЕ (Бертҳоллет) Клод Луи (1748-йил, Таллуар, Савойя 1822-йил Париж) — франсуз кимёгари, Париж Фанлар академияси аъзоси (1780), кимёвий мувозанат қақидаги таъли.мотга асос солган олимлардан бири. Аммиак (1785), сианид кислота (1786), водород сулфид (1788) таркибини аниқланган. Газламаларни хлор билан оқартиришни тавсия этган ва унинг номи билан юритиладиган бертолле тузи— калий хлорат (КС1О3) олиш усулини кашф қилган, узлуксизлик принсипини кимёга татбиқ этган. Бертолле франсуз буржуа революцияси вақтида ўқдори (порох), лўлат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда иштирок этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил