37°24′Н 57°17′Э / 37.400°Н 57.283°Э / 37.400; 57.283

Беш Қардаш ёки Беш Гардаш (форсча: بش قارداش‎‎) – Эроннинг Шимолий Хуросон вилояти, Божнорддаги ёдгорлик ва минерал булоқ жойлашган ҳудуд. Бу жой кўнгилочар ва тарихий Эрон маданий мероси, қўл санъатлари ва туризм ташкилоти томонидан миллий мерос сифатида белгиланган[1].

Жойлашуви

Беш Қардаш Божнорддан тахминан 7 километр узоқликда жойлашган.

Тарихи

„Беш қардаш“ атамаси минтақадаги маҳаллий тил бўлган Хуросоний туркий тилида „Беш биродар“ маъносини билдиради. Бу ном жойнинг афсонавий тарихига асосланади. Афсоналарга кўра, бешта ака-ука ўша пайтдаги шафқациз ҳукуматга қарши курашган ва улар тоғ ёнбағрида бошпана қилганишган. Кйинроқ улар бу ердан ғойиб бўлишган ва уларнинг яшаш жойида бешта сув булоғи пайдо бўлган[2].

Қажарлар сулоласи давридада Носириддиншоҳ давлат ташрифи билан бу ердан ўтган, ҳамда Яр Муҳаммад Хон Шадлоуга (шунингдек, Сардор Муфакҳам ёки Сиҳам ал-Довлеҳ Божнорди номи билан ҳам танилган) булоқлари ёнида ёдгорлик қуришни буюрган[3].

Галерея

Манбалар

Ҳаволалар