Беш китоб (У-Тзин) - конфусийлик ан’анасида қабул қилинган қуйидаги беш китобнинг умумий номи: “Исзин” (“Ўзгариш китоби”), “Шусзин” (“Тарих китоби”), “Ши-сзин” (“Қўшиқлар китоби”), “Ли сзи” (“Хулқ-атворқоидалари ҳақидаги рисола”), “Чунсю” (“Баҳор ва куз”). “У-Сзин” кўҳна адабий ёдгорлик бўлиб, Хитой халқининг қадимги тарихи ҳақида қимматли ма’лумотлар беради. Бироқ, айрим европалик тарихчилар бу ма’лумотни тўла ишончли деб ҳисобламайдилар. Чунки Син (м.а. 778 - м.а.221 йй.) императорларидан Син Ши Хуанди (м.а. 246-210 йй.) ўз ҳукмдорлигидан аввалги давр адабиётларини ёқишга кўрсатма берган. Хан империяси даврида (м.а. 206-милодий 220 йй.) қадимги китобларни (асосан ВИ-В асрларга оид) тиклашга ҳаракат қилган олимлар томонидан уларни ўз даврининг сиёсий шароитига мослаштириш, интерполяция (матндаги бўш жойларни шахсий фикр билан тўлдириш) ва ҳатто матнни нотўғри талқин этиш ҳолатлари юз берган. Шунинг учун бугунги кунда Хан даври олимлари таҳрири остида етиб келган "У-Тзин" матнларининг аввалги ва кейинги нусхаларини ажратиш янада кўпроқ филологик тадқиқотларни талаб қилади. "Си шу" ("Тўрт китоб") билан бир қаторда "У-Тзин" ан'анавий хитой та'лим тизимининг асосини ифодалайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 80.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.