Бешарчасой — Жиззах вилояти Зомин туманидаги сой. Молгузар тоғларининг шим.шарқий ён бағридан (Ингичка довонидан 1 км шарқда) бошланади. Узунлиги 10 км бўлиб, иккита ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бешарчасой қор, ёмғир ҳамда булоқ сувларидан тўйинади. Баҳор ва ёз бошларида серсув, баъзан сел келади. Қолган пайтларида эса Бешарчасой Аччисойга стмасдан қуриб қолади. Бешарчасойдан чорва молларини ва қисман экинларни суғоришда фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил