Beshbaliq
Бешбалиқ, Бешбалиғ (туркийча Бешшаҳар; хитойча Бейтин (Шимолий шаҳар)) —Шарқий Туркистондаги қад. шаҳарлардан (мил. 1—ХИВ аср 1-ярми). Хитойдаги Сзимус шаҳридан тахминан 10 км шим. даги Хупуцзи қишлоғи яқинида ҳаробалари сақланган.
Хитой манбаларига кўра шаҳар қад. замонларда (мил. 25—220 йиллардаги Кичик Хан сулоласи ҳукмронлиги даврида) маҳаллий ҳоким қароргоҳи — КаганСтупа бўлиб, ВИИ асрга келиб Сзинман ва Бейтин деб номланган; 658 йилдан Бейтин Хитойнинг мудофаа маркази бўлиб, уни бошқариш хитой ноиблари, баъзан туркий хонларга топширилган. 714 йил хитойликкуҒявол Мочжо хоқон ўғли бошчилигидаги туркий қабилаларнинг ҳужумини қайтарган; лекин, шу асрнинг охирига бориб туркийлар ва тибетликлар Б.да хитой ҳукмронлигига чск қўйганлар. Б. уйғурлар қўлига ўтган, 791 йил қарлуқдар эгаллаган. Кейинчалик шаҳар яна уйғур ҳокими қароргоҳи сифатида тилга олиниб, манбага кўра, 982 йил Сун сулоласи элчиси Бан Янде Б. саройида қабул қилинган. Элчининг маълумотномасига кўра, Б.да будда ибодатхонаси (637 йил қурилган) бўлган, аҳоли боғдорчилик, мискарлик, заргарлик билан шуғулланган. "Ҳудудулолам"аа Б. Панжикат ("Беш шаҳар") деб қайд этилиб, тўққиз ўғузлар қабила бошлиқларининг ёзги қароргоғи сифатида тавсиф берилган. Б. вилояти ХИИИ аср бошида мўғул истилочилари йўлида учраган энг дастлабки маданий ўчоқлардан бири бўлган. Бу пайтда у Қорахожа (ҳозирги Турфан яқинида) билан бирга уйғур хоқонлиги маркази эди. Мўғуллар давлати пайтида Б. губернатори Масъуд Ялавоч бўлган. 1275 йил Чиғатой улуси хонларининг ҳужумини қайтаришга эришган, бироқ кейинчалик 1331 и.даги Хитой ҳаритасига кўра, Б. ва Қорахожа Чиғатой улуси таркибида бўлган. Шаҳар Чиғатой улусидаги ўзаро ички урушлар натижасида вайрон бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |