Бешбулоқ (русча: Бешбулак) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманига қарашли шаҳарча ҳисобланади. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган[1].

Бешбулоқ
русча: Бешбулак
Шаҳарча
38°30′49″Н 66°40′7″Э / 38.51361°Н 66.66861°Э / 38.51361; 66.66861
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Деҳқонобод тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Вақт минтақаси УТC+5
Beshbuloq ruscha: Бешбулак xaritada
Beshbuloq ruscha: Бешбулак
Бешбулоқ
русча: Бешбулак

Этимологияси

Шаҳарча номи унинг ҳудудига яқин жойда ёнма-ён жойлашган булоқлар (беш ва ундан ортиқ) сабабли шундай аталган. Булоқларнинг жойлашуви зич, яъни улар бир-бирига яқин жойлашган ва кўп сонли ҳисобланади[2]. Шаҳарчадаги булоқлар зиёратгоҳ вазифасини ҳам ўтайди.

Ўхшаш номлар

Ўзбекистон ҳудудида Бешбулоқ номли кўплаб аҳоли яшаш пунклари мавжуд. Жумладан, Сирдарё вилояти Гулистон туманида, шунингдек Тожикистон республикаси Вахш туманида Бешбулоқ номли шаҳарчалар мавжуд. Сурхондарё вилоятида Бешбулоқ кўли, Навоий вилояти Томди туманида Бешбулоқ археологик обекти мавжуд.

Жойлашуви

Бешбулоқ шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг Шимоли-ғарбий қисмидаги адирликлар устида жойлашган. Шаҳарчага энг яқин аҳоли яшаш пунктлари: Аркамас (жануби-ғарб), Такашўр, Чучукқудуқ ва Қизилжар (жануб) шаҳарчаларидир.

Бешбулоқ шаҳарчасида битта қабристон жой олган. Ҳудудга энг яқин автомагистрал бу Э-60 автомагистралидир. Шаҳарча ҳудудидан Кичик Ўрадарё адрёси ва унинг ирмоқлари оқиб ўтади.

Аҳолиси

Бешбулоқ шаҳарчасининг асосий аҳолисини ўзбеклар ташкил эца ҳам у ерда қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, корейс миллатига мансуб кишилар ҳам яшайди. 2013-йил 1-январдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилишича, шаҳарча ҳудудида 2898 нафар аҳоли борлиги аниқланган. Бу кўрсаткич 2016-йилги статистика натижасида 3200 нафарга етган[3].

Иқлими

Бешбулоқ шаҳарчасининг иқлими континентал бўлиб, январ ойининг ўртача ҳарорати — 0,6° C, июл ойининг ўртача ҳарорати эса 28,4° C га тенг.

Ёғин миқдори

Шаҳарча ҳудудига йилига ўртача 277 мм миқдори ёғин тушади. Ёғин миқдорининг асосий қисми баҳор, куз ойларида тушади.

Манбалар

  1. ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
  2. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 57-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 161-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.