Beshiktervatarlar
Бешиктерватарлар (Мантоптера, Мантодеа)—ҳашаротлар туркуми. Танаси йирик ва чўзиқ. Боши танасидан аниқажралиб туради, жуда ҳаракатчан. Бошининг икки ёнида йирик фасеткали кўзлари жойлашган. Оғиз органлари кемирувчи типда. Олдкўкрак бўғими жуда узун. Олдинги оёқлари йирик ва узун, тутувчи, ички томонида йирик тиканлари бор. Бошқа оёқлари югурувчи. Қанотлари яхши ривожланган, тўрсимон. Олдинги қанотлари нисбатан ингичка ва қалин бўлиб, тинч ҳолатда кенг орқа қанотлари устида елпиғичсимон тахланиб туради. Қорни чўзиқ, юмшоқ, 10 бўғимли. Хавфхатар туғилганида ёки ўлжа пойлаётганида олдинги оёқлари ва танасининг олдинги қисмини даст кўтариб тебраниб туради. Шу сабабдан "бешиктерватар" деб аталган. Урғочиси эркагига нисбатан йирикроқ, тухумларини кузда ўсимликларнинг шохларига, тошлар ёки бошқа нарсалар устига тўптўп қилиб махсус тухум халтаси (оотека)га қўяди. Баҳорда тухумдан чиққан личинкалар чала ўзгариш орқали ривожланади, 5—8-марта туллаб вояга етади. Йил давомида битта авлоди ривожланади. Б. йиртқич, личинкалари майда ҳашаротлар (шира битлари, қандалалар, пашшалар, жизилдоқлар ва бошқалар), вояга етган даврида чигирткалар, чирилдоқлар, ариларни тутиб ейди. Озиқ танқислигида ўз тури индивидларига ҳам ҳужум қилади. Ов қилаётган Б. ўз жойини бошқалардан қўриқлайди. Б. жуда фойдали, лекин уларни ҳар хил ҳашаротлар, қушлар (чуғурчуқ, чумчуқлар), ўргимчаксимонлар тутиб ейди. Душманлардан сақланиш учун Б.нинг ҳимоя воситалари: мимикрия, ниқобланиш ранги яхши ривожланган. 2000 га яқин тури маълум, асосан тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган. Ўрта Осиёда ва хусусан Ўзбекистонда 20 га яқин тури бор. Б. туркуми эмпузалар (Эмпусидаэ) ва асл Б. оилаларига бўлинади. Патмўйлов эмпуза (Эмпуса пенниcорнис) йирик (50–60 мм) ҳашарот бўлиб, бошида конуссимон узун ўсимтаси бор, эркагининг мўйлови пацимон, чўл ва тоғ олди минтақаларида яшил ўтлар орасида учрайди. Асл Б. 5—6 уруғни ўз ичига олади. Ўрта Осиёда 3 тури учрайди. Оддий Б. (Мантис религиоса) йирик (50–60 мм), яшил ёки баъзан қўнғирсарғиш тусда бўлади. Дарахт бешиктерватари (Ҳиэродула темидентата) Ўрта Осиё фаунаси учун эндемик, оддий бешиктерватардан устки қанотида оқ доғи (кўзча) бўлиши билан фарқ қилади. Дарахт, бута ва токзорларда яккаякка бўлиб, яширин ҳаёт кечиради. Кулранг ёки калтақанот бешиктерватар (Боливариа брачйптера) чўл ва қуруқ тоғ олди минтақасида кенг тарқалган. Ўтлар ва буталар орасида 2000 м гача баландликда учрайди. Қуруқ тошлоқ тоғ ён бағирларида Армене уруғига мансуб энг майда Б., хусусан А. пусилла учрайди.
| Бешиктерватарлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Мантоптера | ||

Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |