"Бешинчи колонна" — Испания республикасида 1936—39 йиллардаги уруш даврида генерал Франко агентурасининг номи. Фашист исёнчиларнинг 4 колоннаси Мадридга ҳужум қилаётган вақтда улар шаҳар ичкарисида бешинчи колонна бўлиб жангга киришган, "Бешинчи колонна " атамаси шундан келиб чиққан.,Иккинчи жаҳон уруши даврида "Бешинчи колонна " турли мамлакатлардаги фашистлар агентурасининг шартли номи.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил