Бешқарсак, қарсак—эркаклар давра ўйинқўшиғи. Ўзбек ва тожик халқлари орасида кенг тарқалган. Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида айниқса машҳур. Б.да қарсак ҳамда қийқириқ овозлар ёрдамида ўйин усули ҳосил қилинади. Баъзи тахминларга кўра, келиб чиқиши зардуштийлик маросимларига бориб тақалади. Навбат билан туркум тарзида ижро этиладиган ўйин ва терма ("як қарс", "қўш қарс", "беш қарс" ва ҳоказо)лардан иборат. Б. ўйини яқин ўтмишда қишлоқ жойлардаги тўй ва сайилларда 2— 3 соат давом этарди. Ҳозир асосан фолклоретнографик ва ҳаваскор ансамбллар (мас, Ургутдаги "Бешқарсак" ансамбли) репертуаридан ўрин олган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Кароматов Ф, Ўзбек халқ мусиқа мероси, 2китоб, Т., 1983.