Beshqozoq
Бахт дарвозаси шаҳарчаси (русчаси Городок ворота счастья) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Китоб туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган ва номи Бахт дарвозаси шаҳарчасига о'згартирилган. Шаҳарчанинг эски номи Бешқозоқ.[1][2]
Бешқозоқ | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| 39°06′23″Н 66°54′34″Э / 39.10639°Н 66.90944°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Китоб тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарча номи беш ва қозоқ сўзларининг бирикишидан таркиб топган. Қадимий ривоятларга кўра бу ерларга беш нафар қозоқ миллатига мансуб йигитлар келиб, шу ерларни ўзлаштиришган, обод қилишган ва янги шаҳарчани барпо этишган. Шу сабабли ҳам ҳудуд Бешқозоқ деб номланади.
Аслида эса қозоқ халқи ва ўзбекларнинг қозоқ уруғига мазкур номнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қадимий туркий тилларда қазуқ ариқ сўзи қазилган ариқ маъносини билдирган. Қазуқ сўзи халқ орасида товуш ўзгаришига учраб қозоқ шаклига келиб қолган. Ана шу қазилган катта анҳорнинг бешта кичик ариғи бўлган. Мазкур шаҳарча ҳам айни мана шундай бешта ариқ яқинида жойлашганлиги сабабли шундай ном олган. Бешқозоқ шаҳарчасининг номи Бешариқ номи билан синоним (маънодош) ҳисобланади[3].
Жойлашуви
Бешқозоқ шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Китоб туманининг жануби-ғарбий қисмида, туман маъмурий маркази Китоб шаҳридан 7.5 км узоқликда жойлашган. Бешқозоқ шаҳрига энг яқин аҳоли яшаш пунктлари: Бирлик (ғарб) ва Қалмоқ (жануб) шаҳарчаларидир. Шаҳарча яқинидан Оқдарё ва унинг ирмоқлари оқиб ўтади.
Бешқозоқ шаҳарчасида Ҳазрати Боҳовуддин Нақшбанд номли жом’э масжиди жойлашган. Шаҳарча ҳудудида аҳоли яшаш иншоотлари жуда зич тарзда бунёд этилган.
Аҳолиси
1-январ 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига Бахт дарвозаси шаҳарчасида 4.5 минг тадан ортиқ аҳоли яшаган. 2013-йилда бу кўрсаткич 4263 нафар эканлиги аниқланган[4].
Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил эца ҳам, шаҳарчада қозоқ миллатига мансуб аҳоли яшайди. Шунингдек, тожик ва қирғиз миллатига мансублар ҳам бор.
Манбалар
- ↑ Маҳаллий аҳоли томонидан о'згартириш киритилди
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 62-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 150-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |