Beshtomir shirach
Бештомир ширач (лотинча: Эремурус иаэ) — ширачдошлар оиласи, ширач туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик. Биринчи марта Алексей Иванович Введенский томонидан тасвирланган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Сурхондарё вилояти, Ҳисор тизмаси, Тўполондарё ҳавзаларида ва Бойсун тоғининг шимолий ёнбағирларида тарқалган[1].
| Бештомир ширач | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Гулли ўсимликлар |
| Синф: | Бир уруғпаллалилар |
| Туркум: | Ширач |
| Оила: | Ширачдошлар |
| Бинар номи | |
| Эремурус иаэ | |
Тавсифи
Баландлиги 60-80 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизпояси қисқа нурсимон жойлашган, илдизлари кўп, ёғонлашган. Барги кўкимтир, оддий, бандсиз, кенг қалами наштарсимон, кенглиги 15-20 мм. Гуллари пушти ёки оч бинафша рангда, шингил тўпгулда йиғилган. Шингили силиндрсимон, узунлиги 20-30 см гуллар сийрак жойлашган. Гулолди баргчалари ингичка учбурчак шаклда. Тўпгулининг пастки қисмида жойлашган гулларнинг гулбандлари гулқўрғонидан икки марта узун. Гулкосачабарглари 3-5 томирли. Чангчилар гултожибаргларидан узунроқ. Май-июн ойларида гуллаб, меваси июл ойида етилади. Меваси — юмалоқ, қуруқ, кўсак мева, узунлиги 1 см. Уруғи ва илдизпояси орқали кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда кам учровчи, эндемик тур, одатда якка ҳолатда ба'зида кичикроқ тўп ҳосил қилиб ўсади. Сурхондарё вилояти, Ҳисор тизмасининг Чўлбайир тоғларида, Тўполондарё ҳавзасида, Бойсун тоғларининг шимолий ёнбағирларида тарқалган. Тоғларнинг ўрта қисмидаги шағалли, тошли унумдор тупроқларда ўсади. Ем хашак сифатида йиг'илиши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида тур ареали қисқариб кетган. 1962—йилдан буён О'збекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника боғида экиб ўстирилмоқда[2].
Манбалар
- ↑ „Ширач Ии - Эремурус иаэ- Описание таксона - Плантариум“. 2015-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-апрел.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.