Beshtorsoy
Qiyofa
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Бешторсой | |
|---|---|
Бешторсой қуйи оқимида
| |
| Давлат | |
Бешторсой (юқори оқимида Жўякторсой) — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Писком дарёси ҳавзасига мансуб. Ойгаингиинт энг йирик чап ирмоғи. Писком тизмасининг ғарбий ён бағридан 3500 м баландликдаги музликлардан бошланади. 20 га яқин ирмоғи бор. Б.нинг уз. 21 км, ҳавзасининг майдони 172 км². Б. ҳавзасида, 3000-4200 м баландликлар оралиғида умумий майдони 6,2 км² бўлган 12 та музлик бор. Энг йириги—Қизилтор4 (уз. 2,4 км, майдони 1,6 км²). Б.нинг ўртача йиллик сув сарфи 5 м³/сек. Йиллик оқимнинг ўртача 15% музликлар эриши ҳисобига, қолган қисми эса қор, ёмғир сувларига тўғри келади. Б. ёзда серсув.
Галерея
-
Бешторсой Ойгайингга қуйилади
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |