Бешуруғ — ўртапишар жайдари қовун нави. Палаги ингичка, шакли калта, тухумсимон (бўйи 16—23 см), оғирлиги 1,5—2,5 кг, сирти оч яшил, сертўр, сал тилим-тилим. Пўсти қаттиқ, кам эт (3,5-4 см), ширин. Уруғхонаси катта, уруғи ўртача, сарғиш. Бешуруғ таркибида 12-12,5% қанд бор. Ҳосилдорлиги 180—220 с/га. Ҳосили уруғи униб чиққандан сўнг 88-95 кунда пишиб етилади. Бешуруғ Фарғона водийсида кўпроқекилади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Бешуруғ" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил