Besim Atalay
Бесим Аталай (1882, Кўтоҳия вилояти Ушоқ қишлоғи—1965.7.11, Анқара)—турк адиби ва олими, профессор "Турк тили жамияти"нинг асосчиларидан бири. У илмийпедагогик ишлар билан бирга ҳикоялар, шеърий ва драматик асарлар ёзган. Б. А. усмонли турк тили тарихи, лексикологияси, морфологияси, синтаксисига оид китоблар ёзган. Усмонли турк халқи оғзаки ижоди намуналарини нашр эттирган. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарини араб тилидан турк тилига таржима қилган (1939—43). "Қуръон таржимаси"ни (1960) нашр эттирган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |