Бесни ( курдча: Бêснî)[1] — Туркиянинг Адıяман вилоятидаги Адıяман шаҳри ғарбидан 44 км масофада жойлашган туман.

Бесни

Бесни тумани
Skyline of Besni
Turkiya bayrogʻi Туркия
Байроқ
Мамлакат Туркия
Майдон 1,150.90 км2 (444.36 кв ми)
Расмий тил(лар)и турк тили
Вақт минтақаси УТCШЙВ
Почта индекс(лар)и 02300

Тарихи

Шаҳар тарихда Баҳасна номи билан танилган. У 670-йилда Умавийлар қўшини томонидан босиб олинмагунча византияликлар томонидан доимий назорат қилинган. Рум султонлиги асосчиси Сулаймон ибн Қуталмишнинг турк қўмондонларидан бири Булдачи томонидан босиб олинмагунга қадар ушбу ҳудуд Византияликлар қўл остида бўлган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтгач Баҳасна салжуқий туркларидан яна қайтиб олинган ва 1097-йилда биринчи салиб юриши пайтида салибчилар томонидан тўлиқ назорат назорат қилинган. Кейинчалик арман ҳукмдори Ког Васил томонидан бошқарилади. Кейинчалик у 1116-йилда Эдесса округи таркибига кирди. 1150-йилда Рум султони Месуд И томонидан босиб олинмагунча, у франклар томонидан назорат қилинди. 1156-йилда зенгидлар ҳукмдори Нурад -Дин Зенгий томонидан босиб олинган, сўнгра 1173-йилгача, яъни Айюбийлар пайдо бўлгунга қадар Саладин томонидан босиб олингунга қадар Салжуқийлар ҳукмдори Қилиж Арслон ИИ назорати остида бўлган[2].

Орадан вақтлар ўтгандан сўнг Суриянинг амири Айюбий Ан-Носир Юсуф томонидан назорат қилинган ушбу ҳудуд Ҳулокухон томонидан босиб олинган ва у 1261-йилга келиб уни Арманистон қироли Хетҳум Ига берган[3]. 1268-йилда қирол Хетҳум И бир қанча қалъаларни, шу жумладан Баҳаснани ҳам топширишга мажбур бўлди. Мари жангидан кейин Хетҳумнинг ўғли Леони Байбарс қамоққа ташлаган[3]. Бироқ шунга қарамасдан Байбарс Сунқур ал-Ашқарни озод қилиш ҳақидаги да'воларини бекор қилди. 1293-йилда Мамлук генерали Ал-Ашраф Халил Киликия Арманистон қироллигидаги вайронкор босқинлардан сўнг шаҳарни қайтариб олди ва Сайф ал-Дин Туған ал-Мансурийни ноиб этиб тайинлади.[3] 1400-йилда ҳудуд Амир Темур қўшинлари томонидан босиб олинди[3].

Демография

ХВИИ аср ўрталарида Усмонли сайёҳи Эвлия Чалабий ўзининг саёҳатномасида шаҳар аҳолиси туркманлардан эканлигини таъкидлаган[4].

Манбалар:

  1. ↑ Адем Авcıкıран. Кüртçэ Анамнез Анамнеза би Курманcî (тр, ку), 2009 — 56-бет. Қаралди: 2019-йил 17-декабр (2020-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ Топрак 2015.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Рапҳаэл 2010.
  4. ↑ Çэлеби, Эвлия. Эвлия Çэлеби Сеяҳатнамеси — 351-бет. Қаралди: 2022-йил 2-июл.