Bessa
Бесса (франс. баиссе — пасайтирмоқ)— биржа чайқовчилиги; қимматбаҳо қоғозлар курс и ёки товарлар нархини пасайтириш мақсадида амалга оширилади. Нархларни ласайтиришга интиладиган тадбиркор қимматбаҳо қоғозлар ёки товарларни маълум муддатга сотади. Келишилган муддат ва унинг ижроси ўртасидаги давр мобайнида бозорда нарх тушиб кеца, келишувни бажариш муддати келиши билан чайқовчисотувчи қоғозлар ёки товарларни янада арзонроқ нархда харид қилиб, ўз контрагептига шартлашилган юқори нархларда топшириб, фойда олиши мумкин. Шундай қилиб, келишув товар ёки қоғозларни амадда етказиб бермай туриб ҳам курс фарқини тўлаш билан тугайди. Курс ёки нарх пасайишидаги фарқ сотувчи фойдасига, нарх кўтарилганда эса харидор фойдасига ҳал бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |