Bessel Fridrix Vilgelm
Бессел Фридрих Вилгелм (1784.22.7, Минден, Германия — 1846.17.3, Кенигсберг)—немис астрономи, геодезисти ва математиги. Астрометрия асосчиларидан бири. У 20 ёшлигидаёқ Гаплей кометаси орбитасини ҳисоблаб чиқди. Б. раҳбарлигида Кенигсберг унтида расадхона қурилди; у умрининг охиригача шу расадхона директори бўлиб ишлади. Б.нинг астрометрик ўлчашлар соҳасидаги биринчи катта иши ХВИИ аср 40—50- йиллари инглиз астрономи Ж. Брадлейнинг юлдузлар жадвалини тузиш учун бажарган кузатиш натижаларини қайта ишлашга бағишланди ва у 1818-йилда "Астрономия асослари" номи билан чоп этилди. Б. 1821—33 йилларда Рейхенбах мередиан доирасида 75000 юлдуз ўрнини юқори аникликда ўлчади ва "Кенигсберг жадваллари"ни тузди. Б. биринчилар қаторида юлдузлар параллакттл, шу билан бирга, уларгача бўлган масофаларни аниклзди. У Сириус ва Процион юлдузларини бир неча йил кузатиб, бу юлдузларнинг йўлдошлари бор, деб фараз қилди. Унинг тахминлари кейинчалик тасдиқланди: 1862-йилда Сириуснинг, 1896-йилда Проционнинг йўлдоши борлиги аниқланди. Б. 1831—41 йилларда рус олими И. Я. Баер билан биргаликда Шарқий Пруссияда трангуляция ишларини бажариб, меридианнинг бир даражаси узунлигини ўлчаб Ер сфероиди элементини аниқлади. Бу элемент геодезияда 100 йилга яқин ишлатилди ва Бессел элементи деб аталди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |