Бессел йили — тропик йил. Қуёшнинг аберрация ҳисобга олинган ўртача узунламаси роппарасо 280° га тенг вақтдан бошлаб ҳисобланади ва бу вақт Ер юзининг бирон бир ихтиёрий нуқтаси учун бир хил бўлади. Бессел йили давомийлиги тропик йил давомийлиги билан баробар, яъни: Т„қ365, 24219879— 0,00000614 Т га тенг. Бунда Т—1900-йилдан кейин ўтган юз йилликлар сони. Немис астрономи Ф. В. Бессел номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил