Bessemer jarayoni
Бессемер жараёни, чўянни бессемерлаш—ёқилғи ишлатмай суюқ чўяндан пўлат олиш усули. Инглиз ихтирочиси Г. Бессемер таклиф калган (1856). Кислота асосидаги ўтга чидамли ғиштдаи терилган конвертер (бессемер конвертери)да амалга оширилади. Конвертерни горизонтал вазиятга келтириб, унга суюқ чўян қуйилади, сўнгра остидаги тешикдан ҳаво ҳайдалиб, босими астасекин орттира борилади. Конвертер вертикал вазиятга келганда босим 2—2,5 ат га етказилади. Суюқ чўян қатламидан ҳаво ўтиб, чўяндаги қўшимчалар (кремний, марганес, углерод) оксидланади ва анча иссиқлик ажралади, натижада металлдаги қўшимчалар камаяди ва температура кўтарилади. Конвертердаги металл температурасини ва кимёвий таркибини ўзгартириб, реаксияларни бошқариб туриш мумкин. Бессемер жараёни да пўлат 3 босқичда олинади. Бессемер жараёни 15—20 мин. давом этади. Махсус руда кераклиги, кислородконвертер жараёни тараққий этиши билан Бессемер жараёни аввалги амалий аҳамиятини йўқотган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |