Bessica Faith Raiche
Бессиcа Фаитҳ Раиче (туғилганида Медлар, Бессиэ Раиче номи билан ҳам танилган; 1875-йил апрел — 1932-йил 11-апрел) — америкалик стоматолог, шифокор ва АҚШдаги биринчи аёл авиатор.
| Бессиcа Фаитҳ Раиче | |
|---|---|
| Таваллуди |
Бессиcа Фаитҳ Медлар 1875-йил апрел Белоит, Wисcонсин, АҚШ |
| Вафоти |
11-апрел 1932-йил Балбоа ороли, Неwпорт соҳили, Калифорния, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1900-йиллар — 1932-йил |
| Турмуш ўртоғи | Франçоис „Франк“ C. Раиче |
| Болалари | Cатҳерине Э. Раиче |
| Отаси | Жамес Б. Медлар |
| Онаси | Элизабетҳ Медлар |
Раиче Қўшма Штатларда самолётда якка (соло) парвозни амалга оширган ва бу парвози расман эътироф этилган биринчи аёл ҳисобланади[1][2][3][4].
Биография
Бессиэ Фаитҳ Медлар 1875-йил апрел ойида Белоит, Wисcонсинда туғилган. Унинг онаси Элизабетҳ Неw Ҳампширедан, отаси Жамес Б. Медлар эса Ню-Ёркдан эди. Унинг Алиcе Мауде Медлар (1879–?) исмли синглиси бўлган. 1880-йилда оила Роcкфорд, Иллиноисда яшаган ва у „Бессиэ Ф. Медлер“ номидан фойдаланган.
Раиче дастлабки феминистлардан бири эди: у автомобил ҳайдаган ва блоомерс кийган. У, шунингдек, мусиқачи, рассом ва тилшунос бўлиб, сузиш ва отиш спортлари билан ҳам шуғулланган. 1900-йилда у стоматолог бўлиб ишлаган ва Неw Ҳамптон, Неw Ҳампширеда яшаган, „Фаитҳ Медлар“ номи билан хонани ижарага олган. 1910-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Бессиэ, унинг бева онаси Элизабетҳ ва синглиси Алиcе Сwампсcотт, Массачусетцда яшаган. Шу маълумотларга кўра, Бессиэ шифокор, Алиcе эса вокал (мусиқа) ўқитувчиси бўлган[5].
Бессиэ Неw Ҳампширелик Франçоис „Франк“ C. Раиче (1874–?) га турмушга чиққан ва улар Минеола, Неw Ёркга кўчиб ўтган. Франкнинг ота-онаси Франсиядан бўлган.
У ва эри ўз уйларининг меҳмонхонасида Wригҳт биродарлар услубидаги биплан (икки қанотли самолёт) ясашган, кейин уни ҳовлида йиғишган[6]. Улар самолётни бамбук ва ипакдан ясаган, бу эса Wригҳт биродарлар ишлатган оғир канвас қопламадан анча енгил эди.
1910-йил 16-сентабр куни Ҳемпстеад Плаинс, Неw Ёркда ўзлари ясаган самолётда Раиче АҚШда аёл томонидан амалга оширилган биринчи якка парвозни бажарди ва бу парвоз Америка Аэронавтика жамияти томонидан эътироф этилди. Орадан бир йил ўтибгина Ҳарриэт Қуимбй АҚШда учувчи лицензиясини олган биринчи аёлга айланди.
1910-йил 13-октабрда Раиче Ҳудсон Махим томонидан „Америкадаги биринчи аёл авиатор“ деган ёзув туширилган олмос билан безатилган олтин медал билан тақдирланди[1].
Раиче ва унинг эри кейинчалик Френч-Америcан Аэроплане Cомпанй таркибида яна иккита самолёт қуришди[6]. Улар самолёт қурилишида енгил материаллардан фойдаланиш бўйича инноваторлар бўлиб, оғир темир сим ўрнига пиано симидан фойдаланишни жорий этишган.
1915-йилда уларнинг Cатҳерине Э. Раиче (1915–1995) исмли қизи туғилган[7].
1920-йилда улар Неwпорт Беач, Cалифорниада яшаган. Бессиcа шифокор бўлиб ишлаган ва АҚШда акушерлик ва гинекология бўйича дастлабки аёл мутахассислардан бири бўлган, Франк эса адвокат сифатида фаолият юритган. 1923-йилда Бессиcа Оранге Cоунтй Медиcал Ассоcиатион президенти бўлган. 1930-йилда у Санта Ана, Cалифорниада яшаган.
1932-йил 11-апрел куни Раиче Балбоа Исланд, Неwпорт Беач, Cалифорниада уйқусида юрак хуружи туфайли вафот этган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Др. Бессиcа Медлар Раиче, Эарлй Флер, Деад. Реcеивед Голд Медал Фром Ҳудсон Махим ас 'Фирст Wоман Авиатор оф Америcа.' Буилт ҳер оwн аирплане, маде флигҳц ин ит ин 1910, wас паинтер, мусиcиан анд лингуист анд праcтиcинг пҳйсиcиан“. Ассоcиатед Пресс (1932-йил 12-апрел). 2021-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 9-ноябр.
- ↑ "Бессиэ Раиче". АОПА Пилот: 41. Май 2014.
- ↑ Эилеэн Ф. Лебоw (2003), Бефоре Амелиа: Wомен Пилоц ин тҳе Эарлй Дайс оф Авиатион, Потомаc Боокс, 131–144-бет, 2021-01-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2010-03-12
- ↑ „Фром тҳе Флйинг Фиэлдс“, Аэро, 1: 42
- ↑ анcестрй.cом
- ↑ 6,0 6,1 „Бессиэ Раиче“. 2021-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-март.
- ↑ Соcиал Сеcуритй деатҳ индех фор Cатҳерине Элизабетҳ Стулл, 1915-1995, листед ас тҳе даугҳтер оф Бессиcа Ф Медлар анд Франк C Раиче. Анcестрй.cом. У. С., Соcиал Сеcуритй Апплиcатионс анд Cлаимс Индех, 1936-2007 [датабасе он-лине]. Прово, УТ, УСА: Анcестрй.cом Оператионс, Инc., 2015. Оригинал дата: Соcиал Сеcуритй Апплиcатионс анд Cлаимс, 1936-2007. Ретриэвед Марч 28, 2017
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бессиcа Фаитҳ Раиче“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Бессиcа Раиче — Ҳарграве сайтида
- Бессиcа Раиче — Натионал Аир анд Спаcе Мусеум сайтида