Besuyak
"Бесуяк" – И) Ўзбек халқ сирк санъати жанрларидан. ХВИИИ-ХИХ асрларда тараққий топган; ИИ) танани эгиббукиш машқининг устаси, муаллақчи. ХИХ аср охири – ХХ аср бошида Солиҳ Пўлатов, Мирбува, Носир Ниёзмат каби йирик „Бесуяк“лар ўтган. Ҳамдамхон бачча, Даканхон, Жўрача сингари таниқли раққос(а)лар ҳам „Бесуяк“, бўлишган. „Бесуяк“, орқага эгилиб бошни оёқлар орасидан олдинга чиқариб олиш, оёқларни ёзиб, „кўприк“ бўлиш, калла, тана, қўл ва оёқларни навбатма-навбат ҳалқалар орасидан ўтказиш, орқага эгилиб, киприклари билан ердаги кумуш тангани олиш, оёқларни бўйинда чалкаштириб, қўл билан юриш каби мураккаб акробатик шаклларни моҳирона бажаради. Бесуяк – томошалари бозор майдони, сайилгоҳ ва тўйхоналарда кичик шолча устида сурнай ёки доира жўрнавозлигида кўрсатилган. Кейинчалик „Бесуяк“лар анъанасини ака-ука Раҳмон ва Парзин Абдухалиловлар, Карим Зарифов, Расулжон Раҳмонов ва бошқалар давом эттирдилар. Бесуякнинг айрим шакллари ҳозирги ўзбек сирки томошаларида ҳам учрайди. (Яна қаранг Акробатика)
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |