Элизабет „Бет“ Ҳармон (инглизча: Элизабетҳ 'Бетҳ' Ҳармон) — фантастик қаҳрамон ҳамда Уолтер Тевиснинг „Қироличанинг юриши“ романи ва худди шу номдаги Нетфлих драма сериясининг қаҳрамони[1], у ерда уни британия-аргентиналик актриса Аня Тейлор-Жой[2][3] ўйнайди[4][5][6][7].

Таржимаи ҳоли

Бет онаси автоҳалокатда вафот этганида 9-ёшида етим қолган вундеркинд қизалоқ. У меҳрибонлик уйида улғайгач, шахматни қоровул жаноб Шейбелдан ўрганади ва тез орада кучли ўйинчига айланади. Ўсмирлигида уни асраб олишади, у энг яхши совет шахматчилари билан рақобатлашиб шахмат оламида профессионал даражада тез кўтарилади. У, шунингдек, гиёҳвандлик ва алкоголизм билан курашади[8].

Ғоя ва яратилиши

2021-йилда Неw Ин Чесс журналидаги мақоласида Ларри Кауфман Ҳармон персонажини яратишда Диана Ланнидан илҳомланган, деб тахмин қилди. Ўйинчи Тевис Ню-Ёркда бўлган пайтида у 1982-йилда Люцернда бўлиб ўтган Шахмат Олимпиадасида Қўшма Штатлар вакили бўлган. Бошқа эҳтимолий прототиплар орасида бошқа ҳақиқий шахматчилар, жумладан Бобби Фишер ва Тевиснинг ўзи ҳам бор. Бироқ, Тевис ўзининг бирон-бир қаҳрамони ҳақиқий одамларга асосланганлигини рад этди. Шунингдек, у аёл образини ёзишга кўпроқ қизиқаётганини ва аёлнинг жаҳон миқёсидаги ўйинчи бўла олмаслиги учун алоҳида сабаб йўқлигини айтди.

Телеадаптация

1992-йилда шотландиялик сенарий муаллифи Аллан Скотт Тевиснинг бева хотинидан ҳуқуқларни сотиб олди, аммо унинг режалаштирилган артхаус филмидан ҳеч нарса чиқмади.

Романнинг филмга мослашуви 2007-йилда ишлаб чиқилаётган ва дастлаб тўлиқ метражли филм бўлиши режалаштирилган эди. Эллен Пейж бош қаҳрамон Бет Ҳармонни, шахматнинг ашаддий мухлиси бўлган Хит Леджер эса режиссор ва продусер ролини бажаради, деб ҳисобланган эди[9][10]. Бироқ, Леджер лойиҳанинг дастлабки босқичида вафот этди, шундан сўнг ишни ривожлантиришдан воз кечилди ва кейинчалик бекор қилинди. Адаптация янгиланиб, Нетфлих ҳуқуқларга эга бўлгач, 2019-йил 19-мартда Аня Тейлор-Жой бош ролни ижро этиш учун актёр сифатида қўшилганлиги тасдиқланди.

Тейлор-Жойнинг мини-сериалдаги ижроси танқидчилар томонидан ижобий қабул қилинган. Унинг минисериал ёки телевидение филмидаги энг яхши аёл роли учун „Олтин глобус“ мукофотига номзоди қўйилган ва „Телетанқидчилар танлови“ телевизион мукофотига сазовор бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „«Королевский гамбит» может стать одним из самых популярных шоу Нетфлих.“. 2021-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-июн.
  2. ↑ „Чесс: Бетҳ Ҳармон анд Магнус Cарлсен триггерс фор ан унликелй боом“ (эн). тҳе Гуардиан (2020-йил 20-ноябр). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  3. ↑ „Тҳе Қуээн'с Гамбит: меэт тҳе реал Бетҳ Ҳармон… Боббй Фисчер“ (эн-ГБ). Бритиш ГҚ. Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  4. ↑ „Чесс: Бетҳ Ҳармон анд Магнус Cарлсен триггерс фор ан унликелй боом“ (эн). тҳе Гуардиан (2020-йил 20-ноябр). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  5. ↑ „Ҳоw Бетҳ Ҳармон беcаме а стйле иcон ин Тҳе Қуээн'с Гамбит“ (эн). Тҳе Индепендент (2020-йил 15-ноябр). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  6. ↑ „'Тҳе Қуээн'с Гамбит': Лет'с Cелебрате Бетҳ Ҳармон Доинг Wҳатевер тҳе Ҳелл Ше Wанц“ (эн). ИндиэWире (2020-йил 13-ноябр). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  7. ↑ „Ро Элфберг. ʻТҳе Қуээн’с Гамбит’ Cонфирмс Wҳат И’ве Кноwн Алл Алонг: Чесс Ис Cомплетелй Cаптиватинг'.“.
  8. ↑ „Тҳе Қуээн'с Гамбит: Wҳй ис эверёне судденлй талкинг абоут чесс?“ (эн). Скй Неwс. Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  9. ↑ „'Тҳе Қуээн'с Гамбит': Тҳе Новел Беҳинд Тҳе Сериэс“ (эн). Аллвипп.cом (2020-йил 12-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-феврал.[сайт ишламайди]
  10. ↑ „Нетфлих'с Тҳе Қуээн'с Гамбит Ҳас А Трагиc Cоннеcтион То Ҳеатҳ Ледгер“. CинемаБленд (2020-йил 4-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-феврал.

Адабиётлар

    • Жоҳн Граҳам. Wомен ин Чесс: Плаерс оф тҳе Модерн Аге. Стр. 96 (1987)
    • Бурт Ҳочберг. Тҳе 64-сқуаре Лоокинг Гласс: Тҳе Греат Гаме оф Чесс ин Wорлд Литературе. Стр. 66 (1993)

Ҳаволалар