Betaraf zona
Бетараф зона — манфаатдор давлатлар ўртасида тузилган шартномага биноан ҳарбий ҳаракат майдонига айлантирилмайдиган, ҳарбий база сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайдиган ҳудуд. Давлатлар ҳудудининг баъзи ер майдонлари ёки улар суверенитетига кирмайдиган ерлар ҳам Бетараф зона га айлантирилиши мумкин. Бетараф зона манфаатдор давлат томонидан бир томонлама тартибда ёки халқаро шартнома асосида ташкил этилади. Қирғоқ бўйида жойлашган биронбир давлат томонидан бошқа давлатлар ўртасидаги уруш пайтида ўз хавфеизлигини таъминлаш учун муваққат Бетараф зона тузилиши мумкин. Муваққат Бетараф зона лар сирасига урушларда катнашаётган томонлар музоқаралар олиб бориш (мас, ҳарбий асирларни, ярадор ва беморларни алмашиш, сулҳ тузиш ҳақида), маданий ва тарихий ёдгорликларни муҳофаза этиш учун белгилайдиган зоналар ҳам киради. Бетараф зона ларни тузиш билан бир вақтда кўпинча демилитаризация амалга оширилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |