Betaterapiya
Бетатерапия — бетазарралараан даво мақсадида фойдаланиш, нур билан даволаш усулларидан бири; касалланган аъзога юборилган радиоактив изотопнинг бета нурланиш таъсирига асосланади. Бетатерапия нинг аппликацион (тери ва шиллиқ қаватлар, кўз оқи ва мугуз қаватининг яллиғланиш касалликлари, юза жойлашган хавфли ва хавфеиз ўсмаларда), бўшлиқ орасига (плевра ва қорин соҳасидаги ўсмалар, шунингдек меъда, йўғон ҳамда ингичка ичак, тухумдон ва бошқа соҳадаги операция асоратларининг олдини олишда), тўқималар орасига (хавфли меланомалар ҳамда лимфа безларииинг операция қилиб бўлмайдиган метастазлари, рак қайталаниши ва бошқа онкологик касалликларда) ўтказиладиган хиллари бор. Радиоактив изотоп ичга ҳам қўлланади, бунда у айрим аъзолар (мас, қалқонсимон без, талоқ, кўмик ва бошқалар) ва тўқималар орқали қонга сўрилади; тиреотоксикоз, қалқонсимон без раки ва метастазлари, айрим кон касалликларини даволашда унинг ана шу хусусиятига асосланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |