Бетелгейзе, Бетей гей зе—равшанлиги ярим узгарувчан юлдуз; Орион а си. Энг ёруғ юлдузлардан бири. Равшанлиги 5,8 йил давр билан 0,3—1,2 кўринма юлдуз катталиги оралиғида ўзгаради. Равшанлиги ўзгаришига сабаб унинг пулеланишидир. Пулсланиш вақтида унинг диаметри 300—400 Қуёш диаметри оралиғида ўзгаради. Ердан 300 ёруглик йили (941012 км) узоқдикда. Қуёшдан 360 баравар катта, ранги қизил. Б. кучли инфрақизил нурланиш (Хқ2 мкм тўлқин узунликдаги) манбаи ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил