Бетҳанй Чарлотте Фиртҳ (туғилган санаси: 14-феврал 1996-йил) – шимолий ирландиялик паралимпия сузувчиси. 2014-йилдан бери у Буюк Британия вакили сифатида мусобақаларда қатнашади. Илгари Бетҳанй Фиртҳ Ирландия шарафини ҳимоя қилган. Олти карра Паралимпия олтин медали совриндори бўлиб, у ўзининг асосий сузиш усули бўлган 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида Ирландия шарафини 2012-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида ва Буюк Британия шарафини 2016 ва 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида ҳимоя қилиб, ғолибликни қўлга киритган. Буларга қўшимча равишда, 2020-йилги Паралимпиада ўйинлардаги аралаш 4 х 100 метрга эркин усулда сузиш эстафетаси С14 тоифаси ва 2016-йилги Паралимпиада ўйинларида Буюк Британия номидан қатнашиб 200 метрга аралаш усулда сузиш ва 200 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ғолиб бўлган. Мусобақалар давомида, у учта олтин ва битта кумуш медал билан мамлакатнинг энг муваффақиятли паралимпиячисига айланган. Мусобақаларда Бетҳанй Фиртҳ интеллектуал ногиронлиги бўлган спортчилар учун С14 тоифасида қатнашади[1].

Бетҳанй Фиртҳ

Бетҳанй Фиртҳ 2016-йилги Рио Паралимпиясида
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Британ
Таваллуд санаси 1996-йил 14-феврал (1996-02-14) (30 ёш)
Сеафорде, Cоунтй Доwн, Шимолий Ирландия
Бўйи 172 cм
Спорт
Мамлакат Буюк Британия
Қайси спорт пара-сузиш
Позицияси
  • чалқанча усулда сузиш
  • эркин усулда сузиш
  • аралаш усулда сузиш
  • брасс усулда сузиш
  • буттерфлй усулда сузиш
Клуби Ардс сузиш клуби

Шахсий ҳаёти

Бетҳанй Чарлотте Фиртҳ 1996-йил 14-февралда Шимолий Ирландиянинг Доwн округидаги Сеафорде шаҳрида туғилган. Унинг отаси Питер ўқитувчи ва собиқ черков вазири, онаси Линдсей эса ҳамшира бўлган. Бетҳанй Фиртҳ христиан ва Христиан Феллоwшип Чурч аъзоси[2]. Чарлотте Дундоналддаги Лонгстоне мактабида таҳсил олган.

Бетҳанй Фиртҳда ўрганишда қйинчилик туғдирадиган қисқа муддатли хотира йўқотиш касаллиги мавжуд[2]. Шунинг учун баҳсларда у С14 тоифасида қатнашади.

Сузиш фаолияти

2012-йил 31-августда Бетҳанй Фиртҳ, ўзининг биринчи Паралимпиадасида Ирландия вакили сифатида, 2012-йилги Лондон паралимпиада ўйинларида С14 тоифасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш финалида олтин медални қўлга киритган[3][4]. Қисқа хотирага эга бўлган Бетҳанй Фиртҳ, бу мусобақага қадар атиги уч йил давомида сузиш билан шуғулланган.

Фиртҳ 2013-йилги ХПҚ Сузиш бўйича жаҳон чемпионатида учта кумуш медалга сазовор бўлган[5].

Худди шу йилнинг охирида у мусобақадан ташқари муддатни ўтаб бўлгач, миллий термани алмаштириш ва Ирландия ўрнига Теам ГБ таркибида сузиш ниятини эълон қилган[6], чунки Теам ГБда бошқа С14 сузувчилари ўрганишда қийинчиликка учрайдиганлар ҳам бўлиб, Бетҳанй улар билан яхшироқ ривожланиши мумкин эди[7]. Кейинги йили у Шимолий Ирландия шарафини 2014-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида ҳимоя қилган ва ногирон бўлмаган спортчилар билан еттита мусобақада баҳслашган[8].

2015-йил март ойида Бетҳанй Фиртҳ ХПҚ жаҳон чемпионатига саралашда С14 100 метрга брасс усулда сузиш бўйича жаҳон рекордини янгилаган[9]. Бетҳанй Фиртҳ мусобақадан бир неча кун олдин машғулот пайтида билаги синиб қолгани сабабли жаҳон чемпионатида қатнаша олмаган[10].

2016-йил 26-апрелда, 2016-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларига саралаш босқичида, Бетҳанй Фиртҳ С14 тоифасида 200 метрга эркин усулда сузишда янги жаҳон рекордини ўрнатган[11]. Глазгода бўлиб ўтган Британия Пара-Халқаро мусобақасида у 2:03.70 натижа қайд этган[11].

2016-йил 8-сентябрда Бетҳанй Фиртҳ 2012-йилда қўлга киритган С14 тоифасидаги 100 метрга чалқанча усулда сузиш натижасини Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида ҳам қайта намойиш этган. У буни Паралимпиада ГБ таркибида қатнашаётганда 1:04.05 лик вақт натижаси, жаҳон рекорди вақти билан амалга оширган ва ғалаба қозонган[12]. У шунингдек, аёллар 200 метрга эркин усулда сузиш С14 баҳсларида олтин медални қўлга киритган[13] ва аёллар 200 метрга аралаш усулда сузиш СМ14 мусобақасида[14] ва аёллар 100 метрга брасс усулда сузиш СБ14 баҳсларида кумуш медалларига сазовор бўлган[15].

2020-йилги Токио Паралимпиадасида Бетҳанй Фиртҳ ўз унвонини 100 метрга чалқанча усулда сузиш С14 баҳсларида ҳимоя қилди[16] ва шунингдек, аралаш 4 х 100 метрга эркин усулда сузиш эстафетаси С14да олтин медални қўлга киритди[17]. Бундан ташқари, у аёллар 200 метрга эркин усулда сузиш С14 мусобақасида кумуш медални[18] ва аёллар 200м аралаш усул СМ14да ҳам яна бир кумуш медал билан тақдирланди[19].

Бетҳанй Фиртҳ сузиш спортидаги фидокорона хизматлари учун 2017-йилги Янги йил мукофотларида Британия Империяси ордени аъзоси (МБЕ) этиб тайинланди[20][21] ва сузиш спортидаги хизматлари учун 2022-йилги Янги йил мукофотларида Британия Империяси ордени офицери (ОБЕ) даражасига эришди[22][23].

Бетҳанй Фиртҳ шунингдек, 2017-йилда Белфаст Қиролича университетидан фахрий доктор унвонини олган.

Тан олиниши

Бетҳанй Фиртҳ 2019-йилда ББCнинг 100 та аёли рўйхатига киритилган[24].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Бетани Фиртҳ (Wайбаcк Мачине сайтида 23 Новембер 2016 санасида архивланган). рио2016.cом
  2. ↑ 2,0 2,1 Белл, Степҳаниэ. „Бетҳанй Фиртҳ: Оур голден гирл“. Белфаст Телеграпҳ (2014-йил 22-январ). Қаралди: 2016-йил 8-сентябр.
  3. ↑ „НИ'с голден гирл Бетҳанй Фиртҳ 'овер тҳе моон' wитҳ Паралймпиc голд“. ББC Неwс (2012-йил 31-август). Қаралди: 2012-йил 1-сентябр.
  4. ↑ „Бетҳанй Фиртҳ“. лондон2012.cом. 2012-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 1-сентябр.
  5. ↑ „Тҳирд силвер фор Фиртҳ ат ИПC Wорлд Чампионшипс ин Монтреал“. ББC Спорт. Қаралди: 2014-йил 25-ноябр.
  6. ↑ „ББC Спорт – Бетҳанй Фиртҳ: Сwиммер сwитчес фром Иреланд то Греат Бритаин“. ББC Спорт (2013-йил 18-декабр). Қаралди: 2014-йил 25-ноябр.
  7. ↑ Давид Келлй. „Голден гирл Бетҳанй Фиртҳ ин сурприсе сwитч то ГБ“. Белфаст Телеграпҳ (2013-йил 19-декабр). Қаралди: 2016-йил 11-сентябр.
  8. ↑ Симон, Ниc.. „Фиртҳ энжойс фирст аcтион он эқуал термс алонгсиде wорлд'с элите“ (2014-йил 26-июл). Қаралди: 2015-йил 16-август.
  9. ↑ Луней,Граҳам.. „Голден гирл Бетҳанй Фиртҳ ис он топ оф тҳе wорлд“ (2015-йил 27-март). Қаралди: 2015-йил 16-август.
  10. ↑ „Инжуред Бетҳанй Фиртҳ рулед оут оф ИПC Wорлд Чампионшипс“. ББC Спорт (2015-йил 2-июл). Қаралди: 16 аугуст 5.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Бетҳанй Фиртҳ, Элеанор Симмондс Сет Wорлд Реcордс ат Пара-Интернатионал“. сwиммингwорлдмагазине.cом (26 април 6). Қаралди: 2016-йил 26-апрел.
  12. ↑ Спорт, Дисабилитй. „Рио Паралймпиcс: Бетҳанй Фиртҳ сеcурес голд медал ин wорлд реcорд тиме“, ББC Спорт. 9 Септембер 2016. Ретриэвед он 9 Септембер 2016.
  13. ↑ „Реливе а магиcал дай фор ПаралймпиcсГБ“. ББC Спорт (2016-йил 11-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-август.
  14. ↑ „Паралймпиcс 2016: Дай 10“. ББC Спорт (2016-йил 17-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-август.
  15. ↑ „Рио 2016 Ресулц: Сwимминг“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2022-йил 10-август.
  16. ↑ „Токё Паралймпиcс: Дан Пемброке, Бетҳанй Фиртҳ анд Бен Wацон wин голдс фор Греат Бритаин“. ББC Спорт (2021-йил 2-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-август.
  17. ↑ „Токё Паралймпиcс: Маисиэ Суммерс-Неwтон анд михед релай теам адд сwимминг голдс“. ББC Спорт (2021-йил 28-август). Қаралди: 2022-йил 10-август.
  18. ↑ „Токё Паралймпиcс: Бетҳанй Фиртҳ такес силвер ин С14 200м фреэстйле финал“. ББC Спорт (2021-йил 27-август). Қаралди: 2022-йил 10-август.
  19. ↑ „Токё Паралймпиcс: Сwиммер Реэcе Дунн сец wорлд реcорд то wин тҳирд голд оф Гамес“. ББC Спорт (2021-йил 31-август). Қаралди: 2022-йил 10-август.
  20. ↑ „Но. 61803“. Тҳе Лондон Газетте (Супплемент). 31 Деcембер 2016. Н18-бет.
  21. ↑ „Неw Еар'с Ҳоноурс лист 2017“. Гов.ук. Говернмент Дигитал Сервиcе (2016-йил 30-декабр). Қаралди: 2016-йил 31-декабр.
  22. ↑ „Но. 63571“. Тҳе Лондон Газетте (Супплемент). 1 Жануарй 2022. Н12-бет.
  23. ↑ „Неw Еар Ҳоноурс 2022: Жасон Кеннй реcеивес а книгҳтҳоод анд Лаура Кеннй маде а даме“. ББC Спорт (2021-йил 31-декабр).
  24. ↑ „ББC 100 Wомен 2019: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2019-йил 15-октябр). Қаралди: 2022-йил 17-декабр.

Ҳаволалар