Betonqorgich
Бетонқоргич — семент, қум, шагал ва чақиқ тошни механик усулда аралаштириб ва бу аралашмани сув билан қориб бетон қоришмаси тайёрловчи қурилма. Асосий иш қисми электр двигатели айлантирадиган аралаштириш барабани. Б. муқим (стационар) ва кўчма хилларга бўлинади. Муқим Б. бетон заводлари ва қурилишларда ишлатилади. Кучма Б.дан кичик ҳажмли ишлар учун фойдаланилади. Иш тарзига кўра, вақтивақти билан ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган хилларга; қоришма тайёрлаш усулига кўра, гравитацион ва мажбурий аралаштирадиган хилларга булинади. Автомобил шассисига ўрнатилган Б. автобетонқоргич дейилади. Бундай Б. бетонии йўлйўлакай аралаштириб кетаверади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |