Betpaqdala

Бетпақдала — Қозоғистондаги чўл. Сарисув дарёси қуйи оқими ва Чу дарёсидан Балхаш кулигача (500 км) чўзилган. Жанубида Чу дарёси билан чегараланган, шимолий чегараси 46°30’ шаҳри к.ка тўғри келади. Майдони қарийб 75 минг км². Б. урқирли баланд текислик; денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 300–350 м, ғарбий қисмининг баландлиги 250 м, шарқий қисми эса (Мўйинти дарёси яқинида) 450 м. Энг баланд жойи 974 м (Тароз шаҳри яқинида). Тепаликлари ясси, кўпинча гранит ва сланеслар ер юзасига чиқиб ётади. Б.нинг ғарбий қисми гилли ерлар бўлиб, шўрхок, тахиршур кул кўп. Ўрта ва жанубий қисми дўнг қумликлардан иборат, ер юзаси чақиртош билан қопланган; шарқий қисмида тепа, қир ва якка тоғлар: Бойқора (665 м), Желтов (974 м) тоғлари бор. Б. иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши қаттиқ совуқ, йилига 100–150 мм ёпиқ тушади. Январнинг ўртача температураси —12’ дан —14° гача, июлники 24—26°. Доимий оқар сув юқ, эрта баҳорда оқиб, езда қуриб қоладиган сой, жилғалар бор. Ўсимлик сийрак, шувоқнинг бир неча тури, шунингдек, шўра усади. Сой ва ботиқларда бурган, терескен, шувоқ, бетага учрайди. Б. баҳорги ва кузги яйлов. Суғориш, экин экиш, яйловларга сув чиқариш соҳасида катта ишлар қилинмоқда. Гипс, қўрғошин ва темир рудалари, мармар, тоғ хрустали, кварсит, яшма, туз ва бошқа фойдали қазилма конлари топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Қозоғистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |