Bets hujayralari

Бец ҳужайралари (шунингдек, Бецнинг пирамидал ҳужайралари деб ҳам аталади) бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг кулранг моддаси бешинчи қатламида жойлашган йирик пирамидал ҳужайралар (нейронлар)дир. Бу нейронлар марказий нерв системасидаги энг катта ҳужайра бўлиб, баъзан диаметри 100 мкм га етади.[1][2]
Бец хужайралари юқори моторли нейронлар бўлиб, ўз аксонларини кортикоспинал йўл орқали орқа мияга туширади, бу ерда улар олдинги шох ҳужайралари билан бевосита синапс қилади, улар ўз навбатида мушак ҳужайралари билан бевосита синапс қилади. Бец ҳужайралари бу нейронлар билан тўғридан-тўғри боғланишнинг ягона манбаи эмас, чунки тўғридан-тўғри кортикомоторнейронал ҳужайраларнинг аксарияти ўрта ёки кичик нейронлардир.[3] Бец ҳужайраларида пирамидал нейронларга хос битта апикал дендрит мавжуд бўлсада, улар кўпроқ бирламчи дендритик ўқларга эга бўлиб, бу ўқлар сомадан (ҳужайра танасидан) чиқиб ҳар қандай нуқтада шохланиши мумкин.[4] Бу перисоматик (ҳужайра танаси атрофида) ва базал дендритлар барча кортикал қатламларга чиқади, лекин уларнинг кўп горизонтал шохлари (арборлари) В ва ВИ қатламларни тўлдиради, баъзилари эса оқ моддага тушади.[5] Бир тадқиқотга кўра, Бец ҳужайралари инсоннинг асосий мотор кортексининг Вб қатламидаги умумий пирамидал ҳужайралар популяциясининг тахминан 10% ни ташкил қилади.[6] Бец ҳужайралари украиналик олим Володймйр Бетз шарафига номланган бўлиб, бунга сабаб бу ҳужайрани дастлаб Володймйр Бетз 1874-йилда чоп этилган асарида тўлиқ тасвирлаб берган эди.[7]
Володймйр Бетз
Владимир Алехеиэвич Бетз ёки Володймйр Олексиёвйч Бетз 1834-йил 12-октабрда Украинада туғилган (1894-йилда вафот этган) украиналик анатом, "Саинт Владимир" университети (Киев, Украина) профессори. Асосий иши бош мия катта яримшарларида жойлашган йирик пирамидал нейронларни кашф қилиш ҳисобланади. У 1861-йилнинг май ойида чет элга ўқиш учун кетган ва 1862-йил сентабрда Брüкке, Бунсен, Кöлликер, Ҳелмголц, Кирхгоф профессорлари билан бирга ўқиб, уларнинг маърузаларида қатнашиб,қайтиб келган.1864-1867 йилларда университетда анатомия ва гистологиядан маърузалар ўқийди, 1868-йилда профессор даражасига кўтарилди. 1874-йилда Владимир Алехеиэвич Бетз бирламчи мотор кортексидаги улкан пирамидал нейронларни тасвирлаб берган, кейинчалик улар Бетз номини олган.
Манбалар
- ↑ Пурвес, Дале; Георге Ж. Аугустине; Давид Фитзпатриcк; Wиллиам C. Ҳалл; Антҳонй-Самуэл ЛаМантиа; Жамес О. МcНамара & Леонард Э. Wҳите (2008). Неуросcиэнcе (4тҳ эд.). Синауэр Ассоcиатес. пп. 432–4. ИСБН 978-0-87893-697-7.
- ↑ Нолте, Ж. Тҳе Ҳуман Браин, 5тҳ эд. Мосбй: Миссоури; 2002, п.527. ИСБН 0-323-01320-1
- ↑ Стриcк, Петер Л.; Дум, Ричард П.; Ратҳелот, Жеан-Албан (8 Жулй 2021). "Тҳе Cортиcал Мотор Ареас анд тҳе Эмергенcе оф Мотор Скиллс: А Неуроанатомиcал Перспеcтиве". Аннуал Ревиэw оф Неуросcиэнcе. 44 (1): 425–447. дои:10.1146/аннурев-неуро-070918-050216.
- ↑ Браак, Ҳ; Браак, Э (1976). "Тҳе пйрамидал cеллс оф Бетз wитҳин тҳе cингулате анд преcентрал гигантопйрамидал фиэлд ин тҳе ҳуман браин. А Голги анд пигментарчитеcтониc студй". Cелл анд Тиссуэ Ресеарч. 172 (1): 103–19. дои:10.1007/бф00226052. ПМИД 991201. С2CИД 40242681.
- ↑ Меер, Г (1987). "Формс анд спатиал аррангемент оф неуронс ин тҳе примарй мотор cортех оф ман". Тҳе Жоурнал оф Cомпаративе Неурологй. 262 (3): 402–28. дои:10.1002/cне.902620306. ПМИД 3655019. С2CИД 45950277.
- ↑ Ривара, CБ; Шерwоод, CC; Боурас, C; Ҳоф, ПР (2003). "Стереологиc чараcтеризатион анд спатиал дистрибутион паттернс оф Бетз cеллс ин тҳе ҳуман примарй мотор cортех". Тҳе Анатомиcал Реcорд Парт А: Дисcовериэс ин Молеcулар, Cеллулар, анд Эволутионарй Биологй. 270 (2): 137–51. дои:10.1002/ар.а.10015. ПМИД 12524689.
- ↑ Бетз W. (1874) Анатомисчер Начwеис зwеиэр Геҳирнcентра. Cентралблатт фüр диэ медизинисчен Wиссенсчафтен. 12:578-580, 595-599.