Bevatan
Беватан — Хива хонлигида давлат (подшолик) ерини ижарага олиб иш-лайдиган деҳқон. Б. ўзи ишлатиб турган ерни сотишга ҳақи бўлмаган. Б. вафот эца, ердан фойдаланиш ҳуқуқи унинг болаларига ўтган. Б. ерга ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмасада, бутун ҳосилга, шунингдек ўзлари қурган иморатларга тўла эгалик қилган. Ернинг сифатига қараб ҳосилнинг 1/3 дан тортиб 1/2 гача ижара ҳақи тўлашдан ташқари, Б. 5 танобга 1 тилла ҳисо-бидан масжидга ўндан бир солиқ, яъни ушр тўлаган ва бошқа мажбуриятларни бажарган. Б. ўртача 5—7 таноб ерни ижарага олиб, ҳар 5 танобга 1 тилладан солғут тўлаган. 19-аср 90- йилларида биргина Хива вилоятида Б.лар барча деҳқонларнинг 1/3 қисмини ташкил этган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |