Бей ши („Шимол тарихи“ ёки „Шимолий сулолалар тарихи“) – Хитой сулолалари тарихи; 386—581 йилларда Шимолий Хитойда ҳукмронлик қилган сулолалар: Шимолий Вей (386—535), Шимолий Си (550577), Шимолий Чжоу (557—581) тарихини ўз ичига олади. Тан сулоласи тарихчиси Ли Яншоу (596—678) томонидан ёзилган. 100 сзюан (қисм ёки бўлим)дан иборат. Унда Хитойдан шимолий ғарбда яшаган қадимий туркий қавмлар ҳақида ҳам бой маълумотлар сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Бей ши" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил