Beyler masjidi
Бейлер масжиди – Боку шаҳри, Ичери-шеҳернинг (Эски шаҳар) тарихий қисмида, Ширвоншоҳлар саройи мажмуасининг Мурод дарвозаси рўпарасида жойлашган тарихий-меъморий ёдгорлик. Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасининг тарих ва маданият ёдгорликлари тўғрисидаги фармойишига кўра, Бейлер масжиди миллий аҳамиятга эга бўлган тарих ва маданият ёдгорликлари рўйхатига киритилган[1][2].
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Йўналиши | шиа |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокор | Муртуза Муҳтаров |
| Меъмор | Сейид Ҳусайн |
| Бинокорлик санаси | 1985 йил |
| Ҳолати | амалдаги |
Тарихи
Бейлер масжиди 1895-йилда эски масжид ўрнида қурилган. Масжид қурилиши Муҳаммад Ҳошим ал-Бокувийнинг ўғиллари – Ҳожи Бобо ва Ҳожи Жавад, шунингдек , Муртуза Муҳтаров, хаттот Иброҳим Ширвани, Мир Али ан-Нагий, Мир Таги, меъмор Сейид Ҳусайнлар томонидан амалга оширилган.
Масжид қурилишида маҳаллий меъморчилик хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда янги меъморчилик услубига асос солинади. Ушбу масжид қурилиши давомида илк маротаба Ширвоншоҳлар меъморчилиги мактабига хос бўлган услубларни қўллашга ҳаракат қилинган.
2014– 2015-йилларда масжид „Ичеришеҳер“ давлат тарихий-меъморий қўриқхонаси маъмурияти томонидан жалб қилинган австриялик реставратор Эрич Пуммер томонидан реставрация қилинади. „Ичеришеҳер“ давлат тарихий-меъморий қўриқхонаси реставрациядан сўнг масжиддан музей сифатида ҳам фойдаланишга қарор қилади. Масжидда турли даврларга оид 73 та Қуръон китоблари, 7 та қадимий диний китоблар, шунингдек, 19 та диний атрибут ва бошқа 99 та экспонат ташриф буюрувчиларга намойиш этилади. Кўргазмадан, шунингдек, қадимий Дербент масжидига тегишли Қур’он китоби ҳам ўрин олган[3][4].
Тузилиши
Бейлер масжиди меъморчилиги ғарбий, шарқий ва маҳаллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этади. Масжидда қабулхона, намозхона ҳамда безатилган меҳроб бор. Намоз зали ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан буён қурилган Озарбайжон масжидлари учун хос тарзда уч навли бўлиб, ушбу қурилиш услуби, нафақат, Боку ва Абшерон, балки Ширвон, Қорабоғ, Губадли, Шаки ва Зақатала туманидаги масжидларда ҳам учрайди. Худди шундай ўзига хос қурилиш услубидан, шунингдек, феодализм даврида яшаган туркий халқлар ҳам фойдаланишган. Масжиднинг атрофида ўзига хос дизайнда барпо этилган истироҳат боғи жойлашган[5][6].
Галерея
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Мурад Исмайилов. Тҳе Диалеcтиcс оф Пост-Совиэт Модернитй анд тҳе Чангинг Cонтоурс оф Исламиc Дисcоурсе ин Азербаижан: Тоwард а Ресаcрализатион оф Публиc Спаcе. Роwман & Литтлефиэлд, 2018. ИСБН 9781498568371.
- ↑ „Тҳе Минарет Оф Байлар Мосқуэ Wитҳ Маиден'С Тоwер Ин Тҳе Баcкгроунд, Олд Тоwн, Баку, Азербаижан.“. 2019-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-январ.
- ↑ „Wе аре делигҳтед...“. 2019-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-январ.
- ↑ „Бейлер мосқуэ“. 2020-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-октябр.
- ↑ „Азербаижан, Баку: Ичеришеҳер Cентре фор Традитионал Арц“. 2019-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-январ.
- ↑ „БЕЙЛЕР МОСҚУЭ“.
| Викиомборда „Бейлер масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |