Beysbol

Бейсбол (инглизча: басебалл, басе - "база", балл - "тўп") бита ва бейсбол тўпи билан жамоа бўлиб ўйналадиган спорт туридир. Ўйиндан мақсад рақиб жамоа ўйинчиси (питчер) улоқтирган коптокни битта билан уриб қайтариш ва копток рақиб жамоа қўлига тушгунча 4 та базага тегиб, 90 фут (27,4 метр) масофани айланиб чиқишдир.
Бейсбол (инглизча: басебалл) — копток ва таёқча билан ўйналадиган спорт ўйини, чиллак ўйинини эслатади. Ҳар бири 9 (Шимолий Америка бейсболида) ёки И (Уэлс бейсболида) кишидан иборат 2 жамоа 175 х 125 м катталиқдаги майдонда коптокни чиллак билан ўйнаб, устунликка эришишга ҳаракат этади. Бейсбол ватани — Англия бўлиб, ҳозирги ўйин қоидалари 1845-йилдан бери амал қилади. Халқаро Бейсбол Федерацияси 1921-йилда ташкил этилган, унга 71 мамлакат аъзо (1991). Бейсбол бўйича жаҳон чемпионлиги мусобақалари 1938-йилдан буён ўтказилади, 1992-йилдан Олимпия ўйинлари дастурига кирди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бейсбол“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |