Beyt midrash
Бейт мидраш — таълим олиш даргоҳи бўлиб, унда яҳудий халқи „Таврот“, Мишна ва Гемараларни ўқишни ўрганади. Аввалига у синагогадан мустақил инситут сифатида фаолият юритган ва алоҳида ҳурматга эга бўлган. Ўрта асрларга келиб, раввинлар бейт мидрашни синагоганинг ичига ёки синагоганинг ёнига жойлаштиришган. Шу даврдан бошлаб, бейт мидраш нафақат диний матнларни ўрганиш маскани сифатида балки ибодат қилиш жойи сифатида ҳам кенг фойдаланиладиган бўлган. Шу билан бир қаторда, Бейт Мидрашда яҳудийликнинг турли соҳаларига оид манбалар сақланган кутубхона ҳам бўлган. Бир вақтнинг ўзида синагога вазифасини ҳам бажариб, қайсидур ижтиомий гуруҳга тегишли бўлган (масалан муайян ҳунармандлар гуруҳи) Бейт Мидраш Германияда „клаус“ (лот.монастир), Шарқий Европада „клойз“ деб аталган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 78.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.