Bezoarlar
Безоарлар (форсча, сўзма-сўз бади заҳр — зидди заҳар), безоар тошлар — қўй, эчки, отлар, баъзан қорамол, чўчқаларнинг ошқозон-ичак йўлида чиғалланиб тўпланиб қоладиган ҳайвонларнинг жуни (пилобезоарлар) ёки ўсимликлар толаси (фитобезоарлар). Моддалар алмашинуви, ҳазм органлари фаолияти бузилганда, моллар дағал толали ем-хашак билан боқилганда пайдо бўлади. Безоар думалоқ шаклда бўлиб, баъзан катталиги ёш бола калласидек келади, сирти шиллиқ парда билан қопланади, оғирлиги баъзан 2,5 кг гача етади. Безоар пайдо бўлганда ҳайвонларда тана ҳарорати кўтарилади, ҳаллослайди. Жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |