Бҳакти Вигяна Госвами (асл исми: Вадим Тунеэв, 1956-йил 30-август, Тошкент, Ўзбекистон) – Гаудия Ваишнава гуруҳи ва Кришна онги халқаро жамияти (ИСКCОН) раҳбари.

Бҳакти Вигяна Госвами

Бҳакти Вигнана Госвами, 2011-йил
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
Вадим Тунеэв

1956-йил 30-август (1956-08-30) (70 ёш)
Дини Ҳиндуизм

Бҳакти 1980-йиллардан бери Ёга амалиётчиси ва воиз бўлиб, йигирма йил давомида Россиядаги ИСКCОН жамоаларига раҳбарлик қилиб келади. У Радҳанатҳ Сwами шогирди, монастир орденига қўшилишдан олдин кимёвий фанлар олими ва молекуляр биология фанлари номзоди бўлган[1].

Ҳаёти

Вадим Тунеэв 1956-йил 30-августда Тошкентда ашаддий атеист олимлар оиласида туғилган. Унинг онаси Тошкентдаги Фанлар академиясининг филолог фанлари номзоди, отаси эса Молия институти битирувчиси, Ленинград қишлоқ хўжалиги институтида кибернетика кафедраси мудири эди.

Вадим қизиқувчан бола бўлиб, асосан илмий фантастика бўйича кўп китоблар ўқиган. У энтомология ва кимёни, адабиёт, шеърият, фалсафа ва тарихни яхши кўрган. Шунингдек, инглиз тилидан ташқари санскрит, бенгал ва ҳинд тилларини ҳам билади. Ҳатҳа-ёга билан шуғулланиб, вақтини муқаддас жойларни зиёрат қилиш, дунё оятларини ўрганиш ва яқин диндор дўстлар билан алоқада бўлиш учун сарфлайди.

Таълими

Вадим 1973-йилда мактабни тугатиб, ўша йили Москва университетига кимё факултетига ўқишга киради. У дўстлари орасида содиқ, очиқкўнгил ва фидойи талаба сифатида ажралиб турган.

1978-йилда Вадим Россия Фанлар Академияси қошидаги Молекуляр биология институтининг аспирантурасига қабул қилинган. Шу билан бирга, университет ётоқхонасида қўшни хонада яшовчи, Харе Кришна диндори бўлган Жапа Даса исмли талаба билан дўстлашган. Кейин Гаудия Ваишнавизм (индуизм йўналиши) билан учрашади.

Вадим ушбу янги дўстлик таъсирида вегетариан бўлиб, Бҳагавад Гитани, классик ҳинд оятларини ўқий бошлаган. У турли хонадонларда Харе Кришна йиғилишларида қатнашиб, тез орада мунчоқларда Худонинг исмларини талаффуз қилиш медитацион амалиётини бошлайди. Ўша даврдаги сиёсий режим диний эътиқодлиларга қаттиққўл муносабатда бўлганлиги сабабли, учрашувлар кўпинча яширин тарзда бўлган. У ўнлаб талабалар билан бирга мунтазам равишда Москва муҳандислик-физика институтининг ўқув залларида Сергей Митрофанов (кейинчалик Суря Даса деб номланган) нутқларини тинглаш учун йиғилишган[2].

2001-йилда Бҳакти Вижнана Госвами Бхактивинода Тҳакуранинг шеърлар тўплами бўлган Шаранагатининг русча таржимасини нашр этади. Бундан кейин рус тилидаги бир нечта китоблар ҳозирда инглиз тилига таржима қилинмоқда.

Фақат икки нафар рус фидойиси бўлган Ваидянатҳа биринчи йили Швецияда маданият ва турмуш тарзини қийин деб топади. У таржима бўлими бошлиғи бўлиб, Шрила Прабхупада китобларини рус ва Совет блокининг бошқа тилларига таржима қилишда фидойилар гуруҳига раҳбарлик қилган.

Манбалар

Адабиётлар