Бҳопал шаҳри Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатининг маъмурий марказидир. Транспорт йўллари тугуни. Аҳолиси 2,7 млн дан зиёд киши (2011)[2]. Оғир саноат ускуналари ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик, жумладан ип-газлама ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайта ишлаш саноати короналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган (заргарлик буюмлари, газлама бўяш ва бошқалар). Йирик савдо маркази. Университет ва институтлари бор.

Бҳопал

भोपाल
шаҳар
23°15′0″Н 77°25′0″Э / 23.25000°Н 77.41667°Э / 23.25000; 77.41667
Мамлакат Ҳиндистон
Штат Мадҳя Прадеш
Туман Бҳопал
Ҳукумат
 • Ҳоким Малти Раи[1]
Майдон 69,724 км2 (26,921 кв ми)
Денгиз сатҳидан баландлиги 427 м
Расмий тил(лар)и ҳинд тили|Ҳинди
Аҳолиси
 (2011)
2 795 648[2]
Зичлиги 2 575 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+5:30
Телефон коди 0755
Почта индекс(лар)и 462001 — 462ххх
Bhopal xaritada
Bhopal
Бҳопал

Шаҳар 1984-йил декабрида содир бўлган Бҳопал фалокати туфайли халқаро эътиборга тушди. Ўшанда Унион Cарбиде Индиа Лимитед компаниясининг пестицид ишлаб чиқарувчи заводидан таркибида метилизоцианат бўлган заҳарли газлар чиқиб, яқин-атрофда яшовчи аҳолини ҳалок қилди. Бу воқеа жаҳондаги энг катта фалокатлардан биридир. Шу юздан Бҳопал бутундунё атроф-муҳитчиларининг эътироз кампаниялари марказларидан бири бўлиб келмоқда.

Манбалар

  1. ↑ „Мадҳя Прадеш: Бҳопал Маёр Малти Раи тиэс Ракҳи то санитарй wоркерс“. АНИ Неwс (2024-йил 19-август). Қаралди: 2025-йил 25-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Провисионал Популатион Тоталс“. Cенсус оф Индиа 2011. Тҳе Регистрар Генерал & Cенсус Cоммиссионер, Говернмент оф Индиа. Қаралди: 2013-йил 12-март.

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил