Бҳурбан (урдуча: بھوربن‎‎) Покистон Ислом Республикасининг Панжоб вилоятидаги курот соғломлаштриш ва туризм мақсадида фойдаланиладган кичк шаҳарча ҳисобланади. Курорт шаҳарнинг номи яқин атрофдаги ўрмон шарафига номланган. Тахминан иқтисодий-жтимоий жиҳатдан йирик ҳисобланган Мурри шаҳридан 11 км узоқликда жойлашган[1][2].

Манзил

Бҳурбан Мурри ва Кашмир йўли ўртасида, тахминан 6000 фут баландликда жойлашган. Покистон Ислом Республикасининг пойтахти Исломободдан 50 км узоқликда, Исломобод-Мурри темирйўл стансияси ўтган ҳудудда жойлашган.

Туризм

Бҳурбанда кўплаб сайёҳлик об’эктлари мавжуд.
Пеарл Cонтинентал Бҳурбан — шаҳарчадаги 5 юлдузли меҳмонхона

Бҳурбан ўзига хос флора ва Покистоннинг бошқа жойларида учрамайдиган фаунага оламига эга бўлган сайёҳлик масканидир.  У яқин атрофдаги Аюбия миллий боғидаги юриш йўллари билан машҳур. „5 юлдузли“ Пеарл Cонтинентал Ҳотел — Моунт Плеасант Апартменц Бҳурбан шаҳридаги бир нечта курортлардан бири бўлиб, Мурри тепаликлари ва миллий боғга ташриф буюрадиган сайёҳларга хизмат қилади. Бҳурбанда катта майдонни эгаллаган голф майдони ҳам мавжуд. Бҳурбандаги яна бир курорт — Бҳурбан Ҳилл Апартменц манзилгоҳи ҳисобланади.

Аҳоли

Бҳурбаннинг асосий халқлари — Дҳундлар (аббосийлар деб аталади), Жаняллар ва Аҳмедаллар, уларнинг барчаси асрлар давомида бу ерда яшаб келган мусулмон халқларининг маҳаллий авлодлари саналади[3]. Бу қабилаларнинг аксарияти эрамизнинг 14—15-асрларида ислом динини қабул қилган[4]. Уларнинг аксарияти ҳали ҳам оддий қишлоқ ҳаётида яшашади, бироқ уларнинг бир қисми текисликларда, Равалпинди ва Исломободда ва ҳатто ундан ҳам узоқроқда таълим ва иш излаб кетишган[5].

Манбалар

  1. ↑ „Бҳурбан“. Тоурисм Девелопмент Cорпоратион оф Пунжаб (ТДCП). 1-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2012-йил.
  2. ↑ „Бҳурбан он мап“. Гоогле Мапс. Қаралди: 19-сентабр 2019-йил.
  3. ↑ Дани, АҲ 'Ҳилл трибес оф Нортҳерн анд НW Пакистанъ Исламабад, 1982, пп 102-109
  4. ↑ Дани аа, 102
  5. ↑ Пунжаб Репорт он Эмплоймент, пуб Лаҳоре: Говт оф Пунжаб, 1991