Bibi Orifa majmuasi
Биби Орифа мажмуаси – Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғида жойлашган меъморий мажмуа. Минора ХИХ-ХХ асрлар оралиғида тикланган. Мажмуа Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасидан ярим километр шимоли-шарқ томонида жойлашган[1]. Мажмуа марказида Биби Орифа масжиди жойлашган. Биби Орифа Баҳоуддин Нақшбанднинг онаси. Масжид ғарбий пештоқи девори ёнида туғ кўтарилган ва у ерда қабр мавжуд. Оҳактош бўлаклари билан қадалиб чиқилган ҳовуз ҳам бор. Биби Орифа мажмуаси масжид, ҳовуз, минора, хазира ва бошқа бинолардан иборат[2]. Мажмуада Қасри Орифон масжиди қурилган. Унинг дастлабки таснифини Засипкин тузган. Засипкин маҳаллий аҳоли оқсақоллари ҳикоя қилиб берган ривоятларга асосланиб, масжид шифти Қўқондан олиб келинганлигини ёзган. Масжиднинг ғарбий томони мозор жойлашган[2]. Биби Орифа мозори олдида зиоратхона ва хазира, атрофи ўралган айвон, хилхона мавжуд. Масжид дастлаб хом ғиштдан бўлган кейинчалик, унинг қолдиқлари устига янги бинолар барпо этилган. Бино пойдеворлари йирик тошлардан, пишиқ ғиштлардан териб чиқилган. Масжид айвонида меҳроб ҳам бор[3]. Масжид ғарбий қисмида шурф қазилган. 2003 ва 2013-йилларда Биби Орифа мажмуасида таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари олиб борилган. Масжиднинг ғарбий томонида меҳроб атрофида Қур’они Каримдан бешта оят битилган. Бинонинг шимоли-шарқий томонидаги битиклари ва интерери сақлаб қолинган. Биби Орифа хазираси ва масжид шифти мукаммал таъмирланган[3]. Биби Орифа мажмуаси Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мажмуа қурилишида пишган ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан фойдаланилган.
| Биби Орифа мажмуаси | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Биби Орифа мажмуаси |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий обида |
| Тури | мажмуа |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | ХИХ-ХХ асрлар |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
Манбалар
- ↑ „Биби Орифа меъмортй мажмуаси“. нақшбанд.уз. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 Йўлдошев 2019, с. 86.
- ↑ 3,0 3,1 Йўлдошев 2019, с. 87.
Адабиётлар
- Йўлдошев Н., Бобожонов Ш. Баҳоуддин Нақшбанд тарихий меъморий мажмуаси. Тошкент: Наврўз нашриёти, 2019 — 113-бет. ИСБН 978-9943-01-716-0.
Ҳаволалар
- „Биби Орифа меъморий мажмуаси тарихи“. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.