«Бидон» — араб тилини ўргатувчи форс-тожик тилида ёзилган китоб бўлиб, муаллифи ва ёзилган вақти номаълум.

Абдурраҳмон Жомийнинг «Шарҳи мулло» асаридаги маълумотга кўра, «Бидон» унинг давридан олдин ҳам мавжуд бўлган. «Бидон»да араб тилининг гап бўлаклари ҳамда грамматикаси содда ва ихчам тарзда тушунтирилган. Мадрасаларда араб тили дарслари пайтида «Бидон» грамматика ва «кофия»ни ўрганишда асосий дастуруламал ҳисобланган.


«Бидон» 2012-йилда Тошкентда ўзбек тилига таржима қилинди[1].

Манба

Бидон // Асос — Боз. — Душанбе: СИЭМТ, 2013. — ИСБН 978-99947-33-52-4.