Bigaradiya
Qiyofa
Бигарадия, аччиқ апелсин, пўртахол (Cитрус аурантиум Л.) — тошбақатолдошлар оиласига мансуб доим яшил ўсимлик. Б.нинг ватани — Жан.Шарқий Осиё. Кавказнинг Қора денгиз бўйида тарқалган. Б.нинг гули йирик, оқ, қўш жинсли. Меваси думалоқ, учи бир оз ясси, ўртача оғирлиги 100 — 150 г, қобиғи қалин, ғадирбудур, оч қизил, гоят хушбўи, 10 — 20 паллалик, жигарранг, уруғи кўп. Меваси ейишга ярамайди, мураббо, компот қилинади. Баргидан турли эфир мойлари олинади. Б. уруғи ва қаламчасидан кўпайтирилади. Ўзбекистонда Б. апелсин, лимон ва мандарин каби ситрус ўсимликлар учун пайвандтаг сифатида ишлатилади ёки манзарали дарахт сифатида тувакларда ўстирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |